loader
Foto

Тавба сураси, 31-35 ("Қуръони азим тафсири"дан)

31. Улар Оллоҳни қўйиб ўзларининг уламоларини ва роҳибларини ҳамда Масийҳ бинни Марямни худо қилиб олдилар. Ҳолбуки, улар фақат Ягона Оллоҳга ибодат қилишга маъмур (буюрилган) эдилар. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У Зот уларнинг ширкларидан Покдир.

Яъни, яҳудийлар ораларидаги уламоларини Оллохдан ўзга худолар килиб олдилар, насронийлар ўзларининг роҳибларини Оллоҳдан ўзга худолар қилиб олдилар. Шунингдек, насронийлар Ийсо Масийҳ ибн Марям алайҳимас-саломни ҳам Оллоҳдан ўзга худо қилиб олдилар. Ҳолбуки яҳудийларга ҳам, насронийлрга ҳам Ёлғиз Оллоҳга ибодат қилиш, Унга бирон нарса ё кимсани ширк келтирмаслик буюрилган эди. Аммо ҳар икки тоифа гарчи уларга Оллоҳ таоло томонидан Китоблар нозил килинган бўлса-да, худди жоҳил мушриклар каби У Маъбуди Барҳаққа ширк келтирдилар - Оллоҳни қўйиб ўзларининг олим ва роҳибларига сиғиндилар.

Имом Аҳмад ва Термизий ривоят қилган ҳадиси шариф бизга ушбу оятни тафсир қилиб беради: Адий ибн Ҳотам (у хайру саховат билан ном қозонган Ҳотами Тоийнинг ўғлидир), унинг қавмига Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг даъватлари етиб кслганида иймон келтирмасдан Шом мамлакатига кочиб кетди. У жоҳилият даврида насронийликни қабул қилган эди. Бас, унинг қавмидан бир жамоат - уларнинг орасида Адийнинг синглиси ҳам бор эди - мусулмонларга асир тушдилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Адийнинг синглисини асирликдан озод қилиб бўшатиб юборадилар. У озод бўлгач, оғаси Адийни излаб топиб, уни Ислом Динини кабул қилишга ва Расулуллоҳнинг олдиларига боришга тарғиб килади.

Бас, Адий Мадинага келади. У Той қабиласининг бошлиғи эди. Одамлар орасида унинг келгани ҳақида турли сўзлар айтила бошлайди. Сўнгра у бўйнидаги кумуш бути билан Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига кирганида у зот: “Улар Оллоҳни қўйиб ўзларининг уламоларини ва роҳибларини ҳамда Масийҳ ибн Марямни худо қилиб олдилар”, оятини ўкиётган эдилар. Адий айтади: “Мен бу сўзларни эшитиб, “Улар ўзларининг олим ва роҳибларига ибодат қилган эмаслар”, деган эдим, у зот: “Уламолари ва роҳиблари уларга Оллоҳ таоло Таврот ва Инжилда ҳалол қилиб қўйган нарсаларни ҳаром дедилар, ҳаром қилинган нарсаларни эса ҳалол дедилар, бас, яҳудий ва насронийлар Оллоҳнинг Сўзини тарк этиб, ўшаларнинг сўзларига эргашиб кетдиларку! Мана шу Оллоҳни қўйиб ўзларининг олим ва роҳибларига ибодат қилганларидир”, дедилар. Сўнгра менга: “Эй Адий, бўйнингдаги бутни ташлаб юбор”, дедилар”.

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Исломга даъват қилиб, Оллоҳ ҳеч қандай шериги йўқ Танҳо Илоҳ эканини, Унга ҳеч ким тенг бўла олмаслигини айтганларидан кейин Адий ибн Ҳотам розияллоҳу анҳу Исломни қабул қилди ва Шаҳодат Калимасини айтди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг мусулмон бўлганини кўриб шодликка тўлдилар, сўнгра: “Албатта яҳудлар ғазабга дучор бўлгандирлар, насронийлар адашгандирлар , дедилар. (Акмад, Термизий ва Табарий ривоятп).

Оят ниҳоясида Ҳақ таоло Ўзининг Танҳо Илоҳ эканини ва мушрикларнинг ширкларидан Пок эканини яна бир бор таъкидлайди.

Ояти карима гарчи яҳудий ва насронийлар ҳақида нозил қилинган бўлса-да, унинг ҳукми умумийдир. Бас, кимда-ким Ёлғиз Оллоҳга ибодат қилмаса, У Зот юборган элчиларга, хусусан сўнгги Элчи Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга ҳаётининг ҳар бир жабҳасида итоат қилмаса, у ҳолда муқаррарки, ундай кимса Оллоҳни қўйиб, ўзига ўхшаган одамларга сиғиниб юраверади, Холиқнинг Ҳақ қонунини ташлаб қўйиб, махлуқларга қул бўлиб қолаверади.

32. Улар Оллоҳнинг Нурини (яъни, Исломни) оғизлари (яъни, ҳеч қандай ҳужжатсиз, ботил сўзлари) билан ўчирмоқчи бўладилар. Оллоҳ эса — гарчи кофирлар ёмон кўрсалар-да, — Ўз Нурини комил қилишни (яъни, ҳар тарафга ёйишни) истайди.

Шундай. Дини Ислом ва Қуръони Азим Оллоҳ таоло бутун Ер юзини то Қиёматгача ёритсин, деб юборган Илоҳий Нурдир. Бу Нур нафақат нарсаларнинг зоҳирини -сиртини, балки ботинини - ичини, ҳатто уни қабул қилган инсонларнинг қалбларини ҳам ёритиб - мунаввар қилиб юборади, бу Нур нафақат моддий нарсаларни, балки кишиларнинг тафаккурларини - маънавийят оламларини ҳам зиёга буркайди. Бу Нур нафақат ҳаёти дунёни, балки мўминларнинг Охиратларини ҳам ёғдуга тўлдиради! Бу ҳақда бир ояти каримада шундай хабар берилади: “У Кунда Оллоҳ Пайғамбарни ва у билан бирга иймон келтирган зотларни шарманда қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг томонларида (уларнинг йўлларини ёритиб) юрур. Улар: "Парвардигоро, Ўзинг бизларга нуримизни комил қилгин ва бизларни мағфират қилгин. Албатта Сен барча нарсага Қодирдирсан , Дерлар. (Тахрим сураси, 8-оят),

Чунки бу Нур оддий нур эмас, Оллоҳнинг Нуридирки, Ҳак таоло Ўз Нурини бутун борликка ёйишни, яъни. Дини Ислом Ер юзинипг ҳамма томонларига тарқалишини хоҳлайди. Аммо Ер юзида нурдан кўрқадиган, ёруғликни ёмон кўрадиган зулмат тарафдорлари - динсиз, иймонсиз кимсалар ҳам борки, улар Оллоҳнинг Нури Ер юзига таралишига, одамларнинг йўлларини ёритишига асло тоқат қила олмайдилар. Шунинг учун жон-жаҳдлари билан, бор ҳийла-найрангларини ишлатиб у Нурнинг йўлини тўсишга ҳаракат қиладилар, аммо бу иш қўлларидан келмайди. Чунки нур нур-да. У моддий-жисмоний нарса эмаски, қўл билан ушлаб бўлса ёки тўгон-тўсиқлар билан тўхтатиб бўлса. Шунда улар Оллоҳнииг Нурини ўчиришнинг антиқа йўлини топадилар! Топганда ҳам бирон ақлли инсоннинг хаёлига келмайдиган, бирон эсли одам бир умр ўйланса ҳам топа олмайдиган, зулмат тарафдорларининг нақадар коронғуликда қолиб кетганларини шундоқ кўрсатиб турадиган мутлақо антиқа йўлини топадилар - улар Оллоҳнинг нурини оғизлари билан пуфлаб ўчирмоқчи бўладилар! Азиз ҳамдарсим, бир тасаввур қилиб кўринг, Буюк Оллоҳнинг Иродаси билан бутун борлиқни, ҳатто мўминларнинг қалбларигача ёритиб-мунаввар килиб бораётган Нури Илоҳийни ўчириш-сўндириш учун агар дунёдаги барча одамлар бир оғиздан пуфласалар ҳам ўчира оладиларми? Ҳеч тасаввур қилиб бўлмайди-а? Демак, шукр қилайлик. Оллоҳнинг Нурини оғиз билан пуфлаб ўчирса бўлади деб ўйлайдиган кимсалар қаторига тушиб қолмаганимиз учун Яратганга беҳисоб ҳамду санолар айтайлик, У Мархаматли Парвардигоримиз қалбларимизни иймон нури билан мунаввар қилгани учун шукроналар айтайлик.

Кофирлар эса оғизлари билан, яъни, ёлғон-яшиқ сўзлари билан, Муқаддас Дини Исломни қоралаш учун тўқиган турли туҳмат-буҳтонлари билан Оллоҳнинг Нурини ўчирмоқчи бўлдилар ва ҳали-ҳануз кўзлари очилмасдан, бу ҳаракатларини давом эттирмоқдалар. Аммо Оллоҳ таолонинг Сўзи Ҳакдир - улар ҳеч қачон бу Нурни тўсиб-тўхтата олмайдилар, ўчира олмайдилар - Дини Исломни йўқ қила олмайдилар, чунки -

33. У (Оллоҳ) Ўз Элчисини Ҳидоят ва Ҳақ Дин билан уни (яьни, Ислом Динини) — гарчи мушриклар хохламасалар-да — барча динлар устидан ғолиб қилиш учун юборгандир.

Яъни, Оллоҳ таоло Ўзининг сўнгги Элчиси Ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламни Ҳидоят, яъни, Қуръон билан ва Ҳақ Дин, яъни, Ислом билан одамларга Элчи қилиб юборишидан максади - бу Динни бошқа барча динлардан ғолиб қилишдир. Оллоҳнинг Нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўлган мушрик-кофирлар Ислом Дини оламга ёйилишини ва бошка барча динларни насх қилиб -ҳукмларини тўхтатиб, ўзи танҳо Ҳақ Дин бўлишини ёмон кўришларининг ҳеч қандай аҳамияти йўкдир. Албатта Оллоҳ таоло ирода килган иш бўлади — Дини Ислом жамиийки динлар устидан ғолиб бўлади.

Ушбу икки оят мазмунини англаган инсонлар Ҳақ таолонинг Сўзи нақадар Ҳақ Сўз эканини, Оллоҳ таоло ирода қилган ишга ҳеч ким тўсиқ бўла олмаслигини ўз кўзлари билан кўриб иймонлари янада кувватланади. Назари ожимизда ушбу оятларни кейинги авлодлар аввалгилардан яхшироқ англайдигандек. Чунки бу оятлар нозил бўлган даври саодатда ҳали Дини Ислом араб жазирасидан четга чиқмаган эди. У замондаги салафи солиҳларимиз - саҳобайи киром алайҳимур-ризвон - Оллох таоло Уз Нурини - Дини Исломни Ернинг барча тарафларига ёйишни ва бу Динни жамиийки динлар устидан ғолиб килишни ирода килганини ушбу оятлар орқали англаганларида Оллоҳнинг Сўзи Ҳақ деб, ўз кўзлари билан кўрмаган нарсага иймон келтирган эдилар. Аммо кейингилар, жумладан биз - Қуръон нозил бўлганидан ўн тўрт аср ўтгач дунёга кел ан авлод, хусусан, Қуръон нозил бўлган араб саҳросидан минг-минг чақирим олис юртларда ҳаёт кечираётган мусулмонлар эса Оллоҳ таоло ирода қилган иш ҳақиқатда амалга ошганини, Ер юзида Ислом Нури етиб бормаган бирон мамлакат, шаҳар, ҳатто қишлоқ қолмаганини ўз кўзларимиз билан кўриб, ҳатто ўзимиз ҳам худди ана ўша Илоҳий Ваъда баракотидан Ислом Динига мансуб бўлишдек буюк бахтга эришганимизни ўйлаб ушбу оятларни янада яхшироқ англашга, Қуръони Карим ўтмиш-у келажакнинг Эгаси томонидан нозил қилинган Каломуллоҳ эканига яна бир карра иймон келтиришга ва Ўз Нуридан баҳраманд қилган Марҳаматли Парвардигоримизга қайта-қайта шукроналар айтишга бурчлимиз.

Ояти каримада зикр килинган - Оллоҳ таоло Ислом Динини бошқа барча динлардан голиб қилиши ҳақида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: “Бу ваъда Қиёмат қойим бўлиши олдида Ийсо алайҳи-салом осмондан Ерга тушган замонда бўлади”, дейди ва бу хусусда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Ийсо осмондан Ерга тушган замонда барча динлар йўқ бўлиб, фақат Ислом Дини қолади”, дсганларини ривоят қилади.

34. Эй мўминлар, аниқки, ўша уламолар ва роҳиблардан кўпчилиги одамларнинг молларини ноҳақ (йўл) билан ейдилар ва Оллоҳнинг Йўлидан тўсадилар. Олтин-кумушни хазина қилиб - яшириб, уни Оллоҳ Йўлида инфоқ-эҳсон қилмайдиган кимсаларга аламли азоб "хушхабарини" етказинг!

Бу оятларда одамларнинг пул-молларини талон-торож қиладиган яҳудий донишмандлари ва насроний роҳиблари билан бир қаторда мусулмонларнинг орасидаги айрим бойликка муккасидан кетган ва тўплаган мол-дунёларининг закотини бермайдиган кимсалар хам ашаддий азобга дучор бўлишлари баён қилингандир.

Ояти кариманинг аввалги жумласида мўминларга хитоб қилиниб, аксари яҳудий уламолар ва насроний роҳиблар одамларнипг молларини чиқарган фатволарига пора олиш, судхўрлик килиш каби ҳаром йўллар билан тортиб олишлари ва Оллоҳнинг Йўли бўлмиш Дини Исломдан тўсишлари хақида хабар берилади ва бу билан мўминларни ҳеч бир соҳада аҳли Китобларга ўхшаб қолмасликка чақирилади.

Оятнинг иккинчи жумласида эса, топган олтин-кумушларини, яъни, мол-дунёларини, яшириб, хазиналарга айлантириб, Оллоҳ Йўлига ишлатмайдиган, яъни, у мол-дунёларининг закотларини бермайдиган кимсалар ҳам худди ўша одамларнинг молларини ноҳақ ейдиган ва Оллоҳнинг Йўлидан тўсадиган яҳудий уламолари ва насронийларнинг роҳиблари каби Охиратда аламли азобга дучор бўлишлари айтилиб, мўминлар Оллоҳ таоло ато этган мол-дунёдан бир қисмини Оллоҳ Йўлида инфоқ-эҳсон қилишга, яъни, закотини беришга буюриладилар.

Ушбу ояти карима тафсирида Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтади: "Қайси мол-дунёнинг закоти берилган бўлса, гарчи уни етти қават ернинг остига кўмиб яширилган бўлса ҳам, хазина қилиб босиш бўлмайди, қайси мол-дунёнинг закоти берилмайдиган бўлса, у гарчи ер устида бўлса ҳам, кўмиб, яширилган ҳисобланади".

Оллоҳ таоло берган мол-дунёнинг закотини бермай бахиллик киладиган кимсаларнинг топадиган оқибатлари ҳақида бошқа бир ояти каримада шундай дейилади: "Оллоҳ Ўз Фазлу Карами билан ато қилган нарсаларнинг (закотини) беришга бахиллик қилган кимсалар ҳаргиз бу қилмишларини ўзлари учун яхшилик деб ҳисобламасинлар! Йўқ, бу қилмишлари ўзлари учун ёмонликдир. Бахиллик қилиб бермаган нарсалари Қиёмат Кунида бўйинларига ўралажак! (Барча жонли-жонсиз нарсалар кетар ва) осмонлару Ер мерос бўлиб Оллохнинг Ўзига қолур. Оллоҳ қилаётган амалларингиздан Хабардорднр”. (Ол-и Имрон сураси, 180-оят)

Аксари муфассирлар ушбу оят қўлларидаги мол-дунёларинииг закотини бермайдиган кимсалар ҳақида нозил бўлган дейишади. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан бошқа бир ривоят ҳам бор. Яъни, у киши бу оятни Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Тавротда зикр килинган сифатларини яшириб, Оллоҳ таоло берган илмни бахиллик қилиб бошқаларга билдирмаган яҳудлар ҳақида нозил бўлган дейди.

Ҳар ҳолда ушбу ояти карима мазмунидан Шариати Исломийя наздида бахилликнинг ҳар қандай кўриниши кескин кораланиши маълум бўлади.

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Қай бир кимсага Оллоҳ таоло мол-дунё ато қилган бўлса-ю, у молининг закотини адо қилмаган бўлса, ўша бойлиги Қиёмат Кунида ялтироқ бошли, икки қора шохи бор баҳайбат илонга айланиб, унинг бўйнига ўралади, сўнгра баданига заҳарли тишларини ботириб: “Мен сенинг бойлигингман, тўплаган хазинангман”, дейди”, дедилар ва ушбу ояти каримани тиловат қилдилар. Ояти каримада аввало инсонлар кўлидаги мол-дунё улар ўзлари йўқ ердан пайдо килиб топган нарса эмас, балки Оллоҳ таоло Ўз Фазлу Карами, тенгсиз Саховати билан уларга ато килган неъмати экани айтилади. Демак, бировнинг моли деган сўз ўта нисбий иборадир. Аслида ўша мол хам, унинг эгаси ҳам Оллоҳникидир. Ҳақ таоло Ёлғиз Ўзига маълум бўлган ҳикмат сабабли айрим бандаларииинг ризқини кснг, айрим бандаларининг ризқини тор ва танг қилиб кўйган ҳамда ризқи кенг қилинган инсонлар зиммасига ризқи танг бўлган бандаларига закот бериш вазифасини юклаган. Яъни, Оллоҳ берган кенг, мўл ризқдан бир қисмини, аникроғи, қиркдан бир кисмини фақир-мискин диндошларига бериши фарз қилинган. Ҳақ таоло: “Оллоҳ сенга эхсон қилгани каби сен ҳам (Оллоҳнинг бандаларига) инфоқ-эҳсон қил”, деб буюрган. (қасас сураси, 77-оят). Албатта, қўлларидаги моллари Оллоҳ берган нарса эканини апиқ биладиган мусулмонлар ўзларининг эҳтиёжларидан ортиқча бўлган бойликларининг бир бўлагини камбағалларга беришлари ўзлари учун фойдали эканини ҳам биладилар ва зиммаларидаги закотларини буюрилгандек адо қиладилар, балки закотдан ташқари ҳам доимо Оллоҳ Йўлида хайру саховатлар кўрсатиб. Оллоҳ таоло берган бойликларини яхши ишларга сарфлаб, мол-давлатларидан том маънода фойдаланадилар.

Аммо бахил кимсалар эса ўз бахилликлари билан дунёда инсонларнинг нафратига, Охиратда эса Оллоҳнинг азобига дучор бўладилар. Ажаллари етгач, бор нарсаларини ташлаб, зиммаларидаги закотни бсрмаганлари учун бўйинларига тушган гуноҳларини орқалаб ўтиб кетаверадилар, ҳамма нарсадан Огоҳ ва Хабардор бўлган Зот уларнинг қилмишларига яраша жазоларини беради. Демак, бахилликни ўзлари учун яхшилик деб ўйлаган кимсалар қаттиқ адашадилар.

“Нега сизлар Оллоҳ Йўлида инфоқ-эҳсон қилмаяпсизлар?! Ҳолбуки, Осмонлар ва Ернинг ворислиги Ёлғиз Оллоҳники-ку (яъни, оз кунда сизлар бу оламдан ўтиб кетиб, қўлларингиздаги барча мол-дунёларингиз Оллоҳга мерос бўлиб қолади ку)!” (Ҳадид сураси, I О-оят).

Ўрганаётганимиз ояти каримада молларини босиб, яшириб, закотини бермаган кимсаларга азоб “хушхабари” берилди. У қандай азоб экани қуйидаги ояти каримада баён қилинади.

35. (Қиёмат) Кунида ўша (олтин-кумушни) жаҳаннам ўтида қизитилиб, у билан уларнинг пешоналари, ёнбошлари ва орқаларига тамға босилиб: "Мана бу ўзларингиз учун тўплаб-босган нарсаларингиздир. Энди тўплаб-босган нарсаларингизнинг мазасини тотиб кўринглар!", (дейилур).

Улуғ сахобий Абдуллох ибн Масъуд розияллоху анҳудан ривоят қилинишича, Қиёмат Кунида ҳаётларини фақат мол-дунё тўплаш билан зое килган кимсаларнинг баданларига олтин-кумушлари тамға қилиб босилар экан, тилло-тангалар устма-уст қўйилмай, ҳар бир тилла ва хар бир кумуш танга алоҳида-алоҳида тамға қилинар ва у кимсаларнинг терилари ҳар бир тилло-танга алоҳида тамға бўладиган даражада кенгайтирилар экан. (“Тафсири Бағавий”дан).

Абу Бакр Варроқдан: “Нима сабабдан оятда бойликни босиб-тўплаган кимсаларнинг баданларидан уч жойи -пешоналари, ёнбошлари ва орқаларига тамга босилиши ажратиб кўрсатилди экан”, деб сўралганида, у: “Чунки бойлигидан Оллоҳ таоло Йўлида инфоқ-эҳсон қилмай босиб-тўплаган кимса қачон фақир-мискинни кўрса, псшонаси тиришади ё йўлни ёнбошга солиб кстади ёки унга орқасини ўгириб олади”, деб жавоб килди.

Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят килган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам:

“Олтин-кумуш йиғиб, унинг ҳаққини адо қилмаган (яъни, закотини бермаган) кимса борки, уларнинг ҳар бири учун Қиёмат Кунида оловдан бўлган “қутилар” ясалиб, тўплаган олтин-кумушлари ўша “қутида” қизитилади ва пешонасига ва орқасига тамға қилиб босилади, совуши билан яна қайтадан қизитилиб босилади ва бу азоб эллик минг йилга баробар бўлган Қиёмат Куни тугагунича, то жамийки бандаларнинг ҳукмлари ўқилиб битгунича давом этади, кейин унга жаннат ёки дўзах йўли кўрсатиб қўйилади”, деб огоҳлантирдилар. Ҳадис давомида у зоти бобаракот соллоллоҳу алайҳи ва саллам туя, мол-қўйларининг закотини бермаган кимсаларга ҳам Қиёмат Куни давомида шу каби азоб берилишини айтганлар.

Шайх Алоуддин Мансур, роҳимаҳуллоҳ

Қуръони азим тафсири, Тавба сурасидан