loader
Foto

Қуръон мавзулари: ўн еттинчи оқшом, ўн еттинчи жуз...

Қалблари ғофиллар Қуръонни сеҳр, туш, шеър дейишлари ва аввал келганидек мўжиза талаб қилишлари. Аввалгилар оқибатини эслатиш.

“Батаҳқиқ, Биз сизга китоб нозил қилдик. Унда сизнинг зикрингиз бор. Ақл ишлатмайсизларми?!”



323-бет

Аввалги кофирлар бошларига азоб келганда афсус билан қочиб қолишга урунишлари.

Олам ўйин учун яратилмагани, Аллоҳ барча нарсани тутиши, ҳақни ботилнинг устига отиши ва ботилни яксон қилиши. Бутун борлиқ Аллоҳга қуллик қилиб ибодат қилишдан чарчамас. Ўзга худолар бўлиши мумкин эмаслиги.

“У қилган нарсасидан сўралмас. Ҳолбуки, улар сўралурлар”.

Мушриклар хужжат келтира олмаслар.



324-бет

Пайғамбарларга фақат якка Аллоҳга ибодат қилишга буюрилган, Аллоҳнинг фарзандлари йўқ, У барча нарсани билади. Шафоат қилувчилар ва қилинуфчилар сифатлари.

Куфр келтирилувчиларга оламнинг яралиши ва жонли нарсаларнинг сувдан яралганидан ибрат олмайдиларми?

Ер, тоғлар, осмон, кеча-кундуз, қуёш ва ой ҳақиқатлари.

Ҳеч ким абадаий эмас бу дунёда.

“Ҳар бир жон ўлимни татиб кўргувчидир. Биз сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз ҳамда бизгагина қайтарилурсиз”.



325-бет

Кофирлар масҳаралари.

Инсон шошқалоқ қилиб яратилгани, ҳар нарсанинг вақти бор, Қиёматнинг ҳам.

Кофирлар Қиёматни бўлиши қачонлигини сўрайверадилар, ҳолбуки улар бунга тайёр эмаслар. Аввалгилар тарихида кофирлар масхаралари. Уларгар Роббнинг эслатилиши. Умр узун эмаслиги, ернинг қисқариб бориши.



326-бет

“Сен: «Мен сизларни фақат ваҳий орқалигина огоҳлантирурман. Гунглар огоҳлантирилганларида даъватни эшитмаслар», дегин”.

Азобнинг кофирларга етиши. Қиёматда амал тарозусида энг майда ишлар ҳам ўлчанади.

Мусо ва Ҳорунга Фурқон тушиши, тақводорлар сифати.

Иброҳимга рушду ҳидоят берилиши, унинг даъвати, санамларни бузмоқчилиги.



327-бет

Санамлар бузиб ташланганда, Иброҳимнинг сўроқ қилишлари ва унинг жавоби. Золим мушрикларнинг шармандаси чиққач уни оловда куйдирмоқчи бўлганликлари. Оловнинг салқин қилиниши. Лут, Яъқуб, Исҳоқ хабарлари, уларнинг солиҳ бўлганликлари.



328-бет

“Ва уларни Ўз амримиз ила ҳидоятга бошловчилар қилдик. Уларга яхшиликлар қилишни, намозни тугал адо этишни ва закот беришни ваҳий қилдик. Улар Бизга ибодат қилгувчилар бўлдилар”.

Лут, Нуҳ, Доуд, Сулаймон хабарлари, уларнинг фазилатлари ва берилган буюк неъматлар.



329-бет

Сулаймонга берилган буюк қобилиятлар. Айуб (а.с) дуоси ва ижобати. Исмоъил, Идрис, Зул-кифл (а.с)лар зикри, уларнинг Аллоҳнинг раҳматида бўлганликлари, сабрли ва солиҳ кишилар бўлганликлари.

Юнус Зуннун (а.с)нинг зикри, унинг дуоси ижобат бўлиши. Закариё (а.с)нинг дуоси ижобатига Яхё (а.с) фарзанд қилиб берилгани ва жуфитининг ўнгланиши. Улар яхшиликка шошилувчи ва ўта ибодатли кишилар бўлганликлари.



330-бет

Марям зикри.

“Албатта, сизнинг ушбу умматингиз бир умматдир ва Мен сизнинг Роббингизман. Бас, Менгагина ибодат қилинг. Улар эса ишларини парчаладилар. Барчалари Бизга қайтувчидирлар. Ким мўмин ҳолида солиҳ амаллардан қилса, саъйи-ҳаракати зое кетмас. Албатта, Биз уни ёзиб қўйгувчидирмиз. Биз ҳалок қилган қишлоқ-шаҳарларнинг қайтмаслиги ҳаромдир”.

Яъжуж маъжуж қиёмат яқинлашганда чиқиши хабари. Кофирларнинг кўзлари очилиб, ўзларини маломат қилишлари. Улар улар сиғинган маъбудлари ўтга кириши. Аллоҳ яхшилик раво кўрган мўманлар жаҳаннамдан узоқ бўлишлари.



331-бет

Жаннатдаги мўминлар ҳолатлари.

“Ўша кунда осмонни худди мактуб ёзилган дафтарни ёпгандек ёпамиз. Аввал қандай яратган бўлсак, шундай ҳолга қайтарамиз. Бу зиммамиздаги ваъдадир. Албатта, Биз буни қилгувчимиз.”

Забурдаги хабар. Қуръоннинг обидлар учун етарли ўгитлиги.

Муҳаммад (с.а.в) оламларга раҳмат қилиб юборилгани, унинг якка Аллоҳга даъвати, унинг дуоси. “У: «Эй Роббим, Ўзинг ҳақ ила ҳукм қил. Роббимиз Роҳмандир ва сизлар қилган васфлардан мадад сўраладиган зотдир», деди”.



332-бет

Ҳаж сураси

“Эй одамлар! Роббингиздан қўрқинг! Албатта, (қиёмат) соати зилзиласи улкан нарсадир. Уни кўрадиган кунингизда, ҳар бир эмизувчи ўзи эмизаётган нарсасини унутар. Ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини ташлар. Одамларни маст ҳолда кўрарсан. Ҳолбуки, улар маст эмас. Лекин Аллоҳнинг азоби шиддатлидир”.

Аллоҳ ҳақида билимсиз бўла туриб ва шайтонга эргашиб тортишадиганлар жазоси.

Қайта тирилиш ҳақида шубҳа қилувчилар учун Аллоҳнинг хитоби, инсон нимадан ва қандай яратилганини эслатиш.



333-бет

Аллоҳнинг тирилтирувчилиги.

Одамлар билимсиз ва ваҳийсиз Аллоҳ ҳақида тортишишлари. Улар ўзларига азоб етишига сабаб бўлишари.

“Одамлардан Аллоҳга бир томонлама ибодат қиладиганлари ҳам бор. Агар унга яхшилик етса, кўнгли тўлур. Агар унга бало етса, юз ўгириб кетур. У дунёда ҳам, охиратда ҳам зиён кўрур. Ана ўша очиқ-ойдин зиёндир. У Аллоҳни қўйиб, ўзига зарар ҳам бермайдиган, манфаат ҳам бермайдиган нарсага илтижо қилур. Шунинг ўзи қаттиқ адашишдир. У манфаатидан кўра зарари яқинроқ бўлганга илтижо қиладир. У қандай ҳам ёмон хожа ва қандай ҳам ёмон дўстдир!”

“Албатта, иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни Аллоҳ остиларидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритадир. Албатта, Аллоҳ ирода этган нарсани қиладир”.

Шубҳа қилувчи, имонсизнинг хийласи ғам ғуссасини кетказа олмаслиги.



334-бет

Аллоҳ очиқ оятлар нозил қилади, хоҳлаганини ҳидоят қилади, барча динлар ўртасини қиёмат кунида ажрим қилади. Бутун борлиқ Аллоҳга ибодат қилиши, аммо одамлар кўпдари ибодат қилмайди ва улар Аллоҳнинг иродаси билан азобга қолишлари васфи.

Имон келтириб, солиҳ амал қилганларнинг жаннатдаги оладиган мукофотлари.



335-бет

Мўминларга жаннатдаги ширин сўзларга ҳидоят қилинишлари. Куфр келтирганларнинг Аллоҳнинг уйидан тўсишлари учун оладиган жазолари.

Иброҳим (а.с)га Аллоҳ фақат Ўзига ибодат қилиши учун Байтнинг жойини белгилаши, ҳаж арконларини одамлар бажаришига амр. Тавоф ва чорва ҳукми. Бутлар - нажосатдан ва ёлғондан узоқ бўлишга амр.



336-бет

Имондан оғмаслик, ширкка келтирмасликка амр. Ширк келтирадиганнинг мисоли.

Қалбида тақвоси борлар Аллоҳнинг иш (шаоир)ларини улуғлайдилар. Қурбонлик фақат Аллоҳга қилиниши. Тақводорлар сифатлари. Туялардаги яхшилик, қурбонликдан таъомланиш ва бошқалар билан бўлишиш. Яхшилик қилувчилар, имон келтирганларга башорат.

“Албатта, Аллоҳ иймон келтирганларни мудофаа қиладир. Албатта, Аллоҳ барча хоин ва кофирларни хуш кўрмас”.



337-бет

Кофирлар мусулмонларга уруш очганларида, муслмонлар уришига изн.

“Улар ноҳақдан, фақатгина «Роббимиз Аллоҳ» деганлари учун ўз диёрларидан чиқарилгандирлар. Агар Аллоҳ одамларнинг баъзиларини баъзилари билан даф қилиб турмаса, узлатгоҳлар, канисалар, ҳавралар ва Аллоҳнинг номи кўплаб зикр қилинадиган масжидлар вайрон қилинган бўлур эди. Албатта, Аллоҳ Ўзига ёрдам берганларга ёрдам берур. Албатта, Аллоҳ кучли ва ғолибдир. Уларга ер юзида имкон берсак, намозни тўкис адо этарлар, закотни берарлар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарарлар. Ишларнинг оқибати Аллоҳга оиддир”.

Нуҳ, Од, Самуд тарихида ҳам пайғамбарларни ёлғончига чиқаришган эди. Иброҳим қавми, Лут қавми, Мадян эгалари, Мусо тарихида ҳам шундай бўлди. Ҳар сафар кофирларни Аллоҳнинг азоби тутди.

“Ахир, ер юзида айланиб юрмайдимиларки, уларга ақл этадиган қалблар, эшитадиган қулоқлар бўлсин. Зеро, кўзлар кўр бўлмас, кўксилардаги қалблар кўр бўлур”.



338-бет

Кофирлар азоб келишини сўрайдиганларга аввалгилар тарихини эслатиш. Пайғамбар очиқ огоҳлантирувчи холос. Мағфиратли ризқ ва марҳаматли икром имон ва солиҳ амал эгалари учунлиги. Оятларга исён қилганлар эса жаҳаннам аҳли эканлиги. Ҳар сафар пайғамбарлик келганида шайтон ўртага шубҳа ташлайди аммо оятлар мустаҳкамлигича қолаверади, қалбида касали борлар ва қалби тошларга шайтон ташлайдиган шубҳалар фитна бўлади.

Илм берилганлар ҳақни таниб, қалблари таскин топади, имон келтирганларни Аллоҳ ҳидоят қилади. Кофирлар эса азоб келгунича шубҳаларда яшайдилар.



339-бет

Қиёматда Аллоҳнинг ҳукмдорлиги, мўминлар мукофот, кофирлар жазо олиши. Аллоҳ йўлида ўлганлар, ўлдирилганлар гўзал ризқ олишлари.

“Иш бундоқ. Ким ўзига иқоб қилинганига ўхшаш иқоб қилсаю, сўнгра унга яна зўравонлик қилинса, Аллоҳ, албатта, унга нусрат берур. Албатта, Аллоҳ авфли ва мағфиратли зотдир”.

Аллоҳнинг ишлари, сифатлари ва ҳақлиги ва мақтовга лойиқ буюклиги васфи.



340-бет

“Аллоҳ ердаги нарсаларни, денгизда Ўз изни ила юрадиган кемани сизларга бўйсундириб қўйганини ҳамда осмонни изнисиз ерга тушишдан тутиб туришини кўрмадингизми?! Албатта, Аллоҳ одамларга шафқатли ва меҳрибондир. Сизларни тирилтирган, кейин ўлдирадиган, сўнгра (қайта) тирилтирадиган ҳам Унинг Ўзидир. Албатта, инсон ўта ношукрдир”.

“Биз ҳар бир умматга шариат берганмиз. Улар ўшанга амал қилгувчилардир. Бас, бу ишда ҳаргиз сен ила низо қилмасинлар. Роббингга даъват қил. Албатта, сен мустақийм ҳидоятдасан.”

Пайғамбар (с.а.в) билан тортишувчилар учун муносиб жавоб. Аллоҳга барча нарса осонлигини билмайдиларми. Кофирлар инкори, ғазабга келишлари. Уларни дўзах билан огоҳлантириш.



341-бет

“Эй одамлар! Бир масал айтилмиш, бас, унга қулоқ солинг! Албатта, сизлар Аллоҳни қўйиб, топинаётган нарсаларингиз, агар барчалари бирлашсалар ҳам, битта пашша ярата олмаслар. Ва агар пашша улардан бирон нарсани тортиб олса, ундан ўшани қутқариб ололмаслар. Талаб қилувчи ҳам, талаб қилинган ҳам ожиз бўлди”.

Кофирлар Аллоҳни қадрламасликлари, Аллоҳ фаришталар ва одамлардан элчилар танлайди, У барча нарсадан хабардор ва сабрлидир.

“Ва Аллоҳ (йўлида) ҳақ жиҳод қилингиз. У сизларни танлаб олди. Ва сизга бу динда ҳеч танглик қилмади. Бу отангиз Иброҳимнинг миллати. У сизларни бундан олдин ва бу(Қуръон)да Пайғамбар сизларга гувоҳ бўлиши учун, сизлар эса, одамларга гувоҳлар бўлишингиз учун мусулмонлар деб номлади. Бас, намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Аллоҳга боғланинглар. У сизнинг хожангиздир. Бас, У зот қандай ҳам яхши хожа ва қандай ҳам яхши нусрат бергувчи”.

Жамшид Муслимов