loader
Foto

Қирғизистондаги бешта чегара заставасига ҳужум

«Соат 14.05 да «Головной» деган жойда томонларнинг ҳарбий бўлинмалари ўртасида отишма бошланди. Отишма давомида Қирғизистон Республикаси ҳарбий хизматчилари ва фуқаро шахслари яраланди.

Шундан кейин соат 17.00 атрофида тожик томони «Капчыгай», «Мин-Булак», «Достук» чегара заставалари, шунингдек, «Кожогар» ва «Булак-Баши» чегара постларига қарата ўт очди. Минометдан ўқ отиш оқибатида Баткен чегара отрядининг «Достук» чагар заставаси биносига ўт кетди.

Тожикистон хавфсизлик кучларининг ҳаракатларига жавобан Қирғизистон Республикаси ПС ГКНБ нинг "Бору" махсус мақсадли бўлинмаси Тожикистон Республикасининг "Хўжа Аъло" чегара заставасини қўлга олди.

Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг бутун периметри бўйлаб ҳар икки томонга қўшимча куч ва воситалар келтирилмоқда", - дейилади хабарда.

Бунда чегарачиларнинг таъкидлашича, Баткен тумани «Головной» пунктидаги вазият кескинлигича қолмоқда.

Аввалроқ Исфара-Ворух автомобиль йўли Қирғизистон фуқаролари томонидан тўсиб қўйилганди.