ArabNews нашрининг хабар беришича, валиаҳд шаҳзода Рамазон муносабати билан 29 та хайрия жамғармасига 87 миллион риёл (23 миллион АҚШ доллари) ҳам ажратган. Бу пуллар имконияти чекланганлар, бевалар, етимлар, Даун синдромига чалинганларни қўллаб-қувватлаш ва саратон касаллиги билан оғриётган беморларнинг даволаниши учун сарфланади.
“Муҳаммад ибн Салмон бундан тўрт йил аввал ҳам худди шу мақсадлар учун 100 миллион риёл ажратган эди”, – дея ёзади ArabNews. Ўшанда маблағ етмишта хайрия жамғармаларига тақсимлаб берилган.