Ар-Расаф судининг махсус кучлар раҳбари ўринбосарининг ўлдирилишини тергов қилишга ваколатли судьяси амалдаги Ироқ Жиноят кодексининг 406-моддасига асосланиб, АҚШ президенти Дональд Трампни ҳибсга олишга ордер бериш тўғрисида қарор қабул қилди, — дейилади хабарда.
Суд ҳукмига кўра Трампга нисбатан ўлим жазоси тайинланиши мумкин.
Ишга оид материалларда видео ёзув ҳам бор. Унда Америка етакчиси зарба бериш тўғрисидаги буйруқни ўзи берганини эълон қилган.
2020 йил июнь ойида Эрон ҳукумати АҚШ президентини юқори мартабали қўмондон Қосим Сулаймонийни ўлдиргани учун ҳибсга олишга уринди. Аммо Интерпол уларга рад жавобини берди. Чунки ташкилот «сиёсий, ҳарбий, диний ёки ирқий характердаги бирор бир ҳаракат ёки аралашувларни амалга ошира олмайди».