Аҳолига нисбатан геноцид ва стратоцид сиёсатини қўллаган, биргаликда Европани босиб олишни бошлаган ва ўз халқларини уруш оловида ёндиришга тайёр бўлган режимлар бутун дунёни босиб олиш орзулардан хурсанд бўлган.
Ўтган 75 йил давомида ҳам қурбонларнинг қолдиқлари кўмилмаган бу урушдан кейин биз дуч келадиган асосий вазифа, келажакда бундай фожианинг такрорланишига йўл қўймаслик учун қўлдан келган ҳамма нарсани қилишдир. Токи фарзандларимиз бошлари узра ҳамиша тинч осмон бўлсин. Шунинг учун нацизм ҳам, коммунизм ҳам сўзсиз қораланиши керак. Тоталитаризм, этатизм, милитаризм, империяча экспансия, қўшни ҳудудларни аннексия қилиш, йиртқич ксенофобия, чегаралар дахлсизлиги тамойилини рад этиш – бу Европа ва бутун ривожланган дунё ўтмишдан хулоса чиқариб, енгишга ҳаракат қилаётган нарсалардир.
Замонавий Россия автократияси уруш тугаган кунни 8 майда эмас, балки 9 май куни – бу кунни асосий миллий байрам сифатида нишонлайди. Қолаверса, уруш ҳам улар учун 1939 йил сентябридан эмас, балки 1941 йил июнидан бошланган. Ушбу байрам концепцияси Европа хотира ва мотам куни концепциясидан тубдан фарқ қилади. Уни «Такрорлашимиз мумкин» шиори билан тавсифлаш мумкин. Бу Путиннинг Россияси учун «йиғув нуқтаси», унинг «асосий афсонаси», сохта дини бўлади. Биз ғолибларнинг фарзандларимиз, уларнинг қони бизнинг томиримизда оқади ва энди биз яна бир бор ҳамжиҳат Ғарбни мағлуб этиб, совуқ урушдаги мағлубиятдан кейин империямизни тиклашимиз мумкин ва биз бунинг учун ҳеч нарсани аямаймиз.
Нимага шундай рўй беряпти? Кремл ҳокимиятни қўлга олишда давом этиш учун тинчлик эмас, урушга муҳтож бўлгани учундир.
Сўнгги 10-15 йил ичида Россияда қайта советлаштиришнинг кучли тўлқини рўй берди. Жамоатчилик фикри сўровларига кўра, Сталиннинг рейтинги ва репрессияни масалан, урушдаги ғалаба билан оқлаётган одамлар сони учдан бир қисмга ошди. Бу маънавий ҳалокатдир. Замонавий Россияда Совет тоталитар ўтмишининг рамзлари ва ҳақиқатлари ва мафкуравий андозаларини қайтаришнинг асосий омили Ғалаба дини онгга киритадиган давлат ташвиқотига айланди. У шундай ғалати ва ёмон шаклларни олганки, аллақачон "Победобесие" деган ном қозонган. Унинг мақсади 90 мамлакатнинг демократик эркинликларини қисқартириш ва Кремл сиёсий стратеглари "тарихий Россия" деб атаган қўшни давлатлар ҳудудларини ишғол қилишдир.
9 май рамзи бўлган Георгий тасмаси Путинга садоқат рамзига айланди. Қўшни мамлакатларга ҳужумлардан кейин Миллатлар Лигасидан ҳайдалган СССР ва Германия каби, Россияни жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳайдалишига сабаб бўлган қўшни давлатларни ишғол қилиш рамзи. Ҳозир қўшнилари Россияни потенциал босқинчилар, деб билишади, бозорларини ёпиб, армияларини мустаҳкамлашмоқда.
Ўзгача фикрловчиларни судсиз ўлдириш амалиёти, мухолифатга қарши ишларни оммавий сохталаштириш, халқ душманларини ва чет эл малайларини қидириш, демократик институтларни йўқ қилиш, Конституцияни қайта ёзиш, Росгвардия муҳолифларни уриши… Улар такрорлашни истайдилар. Биз уларга ЭНДИ ҲЕЧ ҚАЧОН деб айтиш учун бирлашишимиз керак...
Абу Муслим таржимаси