loader
Foto

Нафақат иқтисодиёт. Хитой Марказий Осиёда ўзининг куч таъсирини қандай оширмоқда

Узоқ вақт давомида Хитойнинг Марказий Осиёдаги сиёсатини таҳлил қилиш минтақада у ва Россия ўртасида меҳнат тақсимоти мавжуд, деган янглиш тахминга асосланган. Уларнинг айтишича, Пекин фақат иқтисодиёт билан шуғулланади ва ҳарбий масалаларни эса Москвага ишониб топширади. Бироқ бундай ғоялар Си Цзинпин сўнгги йилларда тобора мустаҳкамлаб бораётган кучли Хитой қиёфасига яхши мос келмайди. Пекин Марказий Осиёда хавфсизлик масалаларига кечагина аралаша бошлади, аммо ҳозир унинг аралашуви сифат жиҳатидан янги босқичга чиқмоқда.

Кобул воқеаси

Яқинда Кобулда рўй берган воқеа Хитой минтақавий хавфсизликни нима қилаётгани ва бу қандай муаммоларга олиб келишига яқкол мисолдир. Бу 2020 йил декабрда рўй берган ва фақат ҳинд ОАВ томонидан ҳикоя қилинган. Афғонистон миллий директорати (рус ФСБ аналоги) пойтахтнинг турли минтақаларида ўнга яқин хитойликни ҳибсга олган. Афғонистон ҳукумати уларни экстремистик гуруҳлар билан алоқа боғлашга уринишда айблаган.

Воқеанинг кўплаб тафсилотлари тасдиқланмаган, бироқ афтидан, Хитой разведка идоралари Пекинга муаммо туғдираётган Уйғур фаолларини Хитойдан Афғонистонга алдаб чақириш учун сохта экстремистик гуруҳ тузишга уринган. Ҳибсга олинган ноқулай вазиятдан сўнг Хитой агентлари хусусий самолёт билан Пекинга олиб чиқиб кетилди.

Фақат Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари бу ҳикоя ҳақида ёзган - эҳтимол, Афғонистон махсус хизматлари ўзлари Пекинни ноқулай аҳволга солиб, Афғонистондаги ноқонуний ҳаракатларига эътибор қаратиш учун маълумотларни чиқариб юборган. Хитой воқеага муносабат билдирмади, Афғонистон ҳукумати эса ҳамма нарсани очиқдан-очиқ рад этди.

Воқеа шу сабабдан ҳам ғалати бўлиб кўринадики, Афғонистон уйғур гуруҳларига қарши курашда доимо Хитойни расман қўллаб-қувватлаган, чунки унинг ўзи Толибон ва ал-Қоида билан алоқалари туфайли уларга қарши курашмоқда.

Бироқ, агар умумий маънода ҳамма нарса таърифлангандай бўлса, бу Хитой махсус хизматларининг амбициялари янги даражага етганини англатади. Шу пайтгача Афғонистонда Хитой хавфсизлик хизматлари маҳаллий таҳдидларнинг Хитойга тарқалишининг олдини олишга ҳаракат қилиш билан банд деб ҳисобланарди. Хитой инвестициялари туфайли Тожикистон Афғонистон билан чегара постларини мустаҳкамлади, Покистон Гилгит-Балтистон ҳудудидаги чегара қўшинларини мустаҳкамлади ва афғон армияси Хитойни Афғонистон билан боғлайдиган Вахан йўлагига кириш яқинида база қурмоқда.

Хитой Халқ Қуролли милицияси (武警) ҳатто Тожикистонда ва миш-мишларга кўра, Афғонистонда ўз терроризмга қарши базаларига эга. Буларнинг барчасини минтақада Хитой тажовузкор ҳарбий экспансияси деб аташ қийин. Аксинча, Пекиннинг бундай ҳаракатлари афғон муаммолари ва таҳдидларининг қўшни давлатларга, жумладан, Хитойга тарқалишининг олдини олишга қаратилган.

Жойлардаги ечимлар

Бироқ Кобул воқеаси шуни кўрсатадики, Хитой эндиликда нафақат ўз чегарасидаги таҳдидларни тўхтатишга, балки муаммолар манбасини жойида ҳал қилишга интилмоқда. Шу билан бирга, тобора кўпроқ Хитой хусусий хавфсизлик компаниялари Марказий Осиёда пайдо бошлади - бу маҳаллий қонунларга зид, лекин Пекиннинг босими остида, маҳаллий ҳокимият уларнинг мавжудлигини қабул қилди.

Хитой бошқа масалаларда ҳам кўпроқ ассертив бўлиб келмоқда. Ўтган йили Қирғизистоннинг янги ташқи ишлар вазири Руслан Казахбаев билан биринчи учрашувда Хитойнинг Бишкекдаги элчиси Ду Дэвэнь (杜德文) Хитой фуқаролари ва компаниялари хавфсизлигини таъминлаш Қирғизистон ҳукумати учун устувор бўлиши кераклигини айтди. Одатда бундай учрашувларнинг стенограммалари жуда чекланган, аммо бу нафақат элчининг шикоятига, балки вазирнинг камтарона жавобига ҳам урғу берди.

Хитой томонида y Марказий Осиёда хавфсизлик масалалари армия томонидан эмас, балки полиция томонидан кўриб чиқилаётгани диққатга сазовордир. Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, айнан у Тожикистондаги чегара постларини мустаҳкамлаб, афғон ва тожик кучлари билан биргаликда чегараларни патрул қилади.

Хитой полицияси Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда қўшма патруллик килишга ҳам рози бўлди. 2018 йилнинг декабр ойида Хитой милицияси «Овчи лочин» элита бўлинмасининг аёллар гуруҳи ўзбекистонлик ҳамкасблари учун ўқув курсларини ташкил қилган бўлса, 2019 йилнинг август ойида Урумчида Хитой ва Қирғизистон махсус кучларининг қўшма аксилтеррор машқлари ўтказилди.

Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик аввало Хитой милицияси томонидан кўриб чиқилаётганига қараганда, Хитой Марказий Осиё хавфсизлиги мамлакат ички муаммолари билан бевосита боғлиқ, деб ҳисоблайди. Ахир милиция – бу армия эмас, у ички ишлар билан шуғулланади. Шундай қилиб, бу ёндашув Хитой қўшни мамлакатларда хавфсизлик муаммоларини ҳал қилиш учун қандай йўл тутиши ҳақида саволлар кўп кўтаради.

Йўналишнинг алмаштирилиши

Пекин Марказий Осиёдан уйғурлар яширин ташкилотларига қарши жангларида ҳам фойдаланмоқда. 2019 йилда Туркия бир гуруҳ уйғурларни ҳибсга олгани ва Тожикистон орқали Хитойга экстрадиция қилингани ҳақида маълум бўлди. Шу билан бирга қўлга олинганларни тожик паспортлари билан чегаралар орқали ўта шов-шувсиз ўтказиш топширилди.

Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари раҳбарияти ҳам хавфсизлик масалалари бўйича Пекин билан ҳамкорлик қилади. Буни, масалан, Қозоғистондаги ҳокимият хитойларга қарши намойишларни бостириш йўлида кўриш мумкин.

Қайсидир маънода бу янгилик эмас. Марказий Осиё уйғурлари Пекин учун узоқ йиллик бош оғриғидир. 2001 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига асос солинганида унинг асосий мақсадларидан бири "ёвузликнинг уч кучи"га (терроризм, экстремизм ва сепаратизм) қарши курашишдан иборат эди. Яна ҳам аввалроқ, 1994 йилда, кейинчалик ундан "Бир камар, бир йўл" ғояси келиб чиққан минтақа бўйлаб машҳур сафари давомида, Хитой Халқ Республикаси давлат Кенгашининг ўша пайтдаги раҳбари Ли Пен ҳар қадамда уйғурлар муаммо ҳақида гапирарди.

Кейинчалик Хитой Марказий Осиёда уйғурларни таъқиб қилаётгани, маҳаллий ҳокимият қочоқ уйғур фаолларининг жамоаларга тўпланишга ҳар қандай уринишини бўғаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бишкекда хитойлик ишбилармонлар ва расмийларга вақти-вақти билан уюштирилган ҳужумлар Пекинга минтақада мавжуд хавфларни эслатарди. Аммо бунга жавобан Хитой фақат маҳаллий ҳокимиятдан ўз фуқаролари учун кўпроқ хавфсизлик кафолатларини талаб қилган ва Марказий Осиё ҳокимиятини ўзига ёқмаганларни таъқиб қилишга мажбур қилган.

Энди Хитой тактикасини ўзгартирадиган кўринади. Маҳаллий хавфсизлик кучларига ёки Россияга таяниш ўрнига муаммоларни ўз кучлари билан ҳал қилишга уринмоқда. Албатта, ҳеч ким маҳаллий ҳокимият ёрдам беришидан бош тортмайди, лекин умуман олганда, Пекин ҳозир Марказий Осиёдаги хавфсизлик муаммоларини ўз хоҳишига кўра ҳал қила олиш учун шундай йўналишга амал қилади.

Хитойнинг минтақадаги таъсирига Марказий Осиё мамлакатлари хавфсизлик хизматлари Хитой технологик ускуналарини катта ҳажмда сотиб олиши ва унинг асосида ўз АТ-инфраструктурасини қуриши ҳам қўшилади.

Хитой бу ердан Россияни сиқиб чиқариш учун Марказий Осиёда хавфсизлик соҳасида таъсирини кучайтирмоқда. Бу ерда минтақа учун Россия-Британия рақобати вақтидаги «Катта ўйин» ҳеч қандай умумий жойи йўқ. Афтидан, Хитой ўз манфаатларини яхшироқ ҳимоя қилишга интилишига ажабланмаса ҳам бўлади.