Сўнгги йилларда шиа жангарилари Эроннинг Ироқдаги сиёсатида асосий бўғин бўлиб, унинг мамлакатда, айниқса, 2014 йилда "Исломий Давлат" гуруҳи пайдо бўлганидан бери ўсиб бораётган расмий ва норасмий ролини таъминлаб келмоқда. Бироқ, 2020 йил январида Боғдодда машҳур Эрон генерали Қосим Сулаймоний ўлдирилиши Эрон санкцияларни бекор қилиш бўйича Вашингтон билан шартномага интилаётган бир пайтда тобора исёнкор бўлиб бораётган унинг ироқлик тарафдорларига нисбатан Теҳроннинг чангали юмшатилган. Эрон ва АҚШ ўртасида 2015 йилги ядровий битимига қайтиш бўйича Венада давом этаётган музокаралар Ироқ қуролли гуруҳларини Теҳрон уларни АҚШ томони билан савдолашиш предмети сифатида фойдаланиши ва ҳатто санкцияларни бекор қилиш эвазига уларнинг айрим қисмларини тарқатиб юбормоқчи эканлигидан қўрқитмоқда.
Бундай хавотирлар шароитларида шиа жангарилари ўзлари учун Теҳрондан тобора кўпроқ мустақилликки интилмоқда ва Эроннинг буйруқарига зид равишда, Ироқ ҳудудидаги америка қўшинларига ҳужумларни кучайтрмоқда. Middle East Eye нашри хабар қилишича, ироқлик жангарилар учун жавоб берувчи генерал Хайдар ал-Афғоний ўтган ҳафта Ироқ ҳудудидан бошқа жойга ўтказиш ҳақида сўров билан мурожаат қилди ва бу ишни ўз миссиясининг муваффақиятсилиги ва ироқлик гуруҳлар етакчилари унинг буйруқларига бўйсунмай қўйганлиги билан изоҳлади.
"Қуролли гуруҳларнинг қўмондонлари жуда ғазабланган ва улар шунчаки [Эрон] қўғирчоқлари деб ҳисоблашади. Аввал [эронликлар] улардан ҳужум қилишларини сўрайдилар, сўнгра хотиржамликни сақлашни сўрайдилар. Улар [қуролли гуруҳлар] кўпроқ мустақиллик истайдилар. Бу масала сўнгги бир неча ой ичида [эронликлар ва ироқликлар ўртасида] катта келишмовчилик мавзуси бўлди", - дейди таниқли шиа жангари қўмондонларидан бири MEE билан суҳбатда. Middle East Eye ҳам изоҳ учун мурожаат қилди, лекин жавоб олмади.
Ироқнинг энг қудратли шиа гуруҳлари бўлмиш Катаиб Ҳизбуллоҳ ва Асаиб Аҳл Ал-Ҳақ исёнчилар бошида кўринади. Сулаймонийга собиқ ёрдамчи бўлган генерал Афғоний фракцияларга очиқ норозилик билдириб, Ироқдан кўчирилишини сўраган биринчи Эрон расмийси бўлди. Кўпчилик ҳам умидсизликни ҳис қилади, аммо буни Афғоний каби аниқ ифода этмайди. У «Қудс кучлари» раҳбари сифатида Сулаймонининг вориси бўлган генерал Исмоил Ғанийга ўз илтимосини топширгач, оиласи яшайдиган Эроннинг Машҳад шаҳрига жўнаб кетган. Бироқ Афғонийнинг бошқа жойга ўтказилиши бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган, дея хабар берди Ироқ қўмондонлари МЕЕ ахборот агентлигига.
"У [Афғоний] дейдики, уларнинг ҳар бири [гуруҳ командирлари] мустақил ҳаракат қилади ва унга қулоқ солмайди. У Ғанийга бевосита унинг буйруқларига бўйсунишни тўхтатганликларини айтди. Эронликлар сабр-тоқати билан танилган. Афғоний - фракциялар позицияси туфайли хафа бўлиб, Ироқни тарк этган биринчи амалдор", - дейди Афғонийга яқин қўмондон МЕЕ агентлигига.
Ҳозирги жараёнларда Ғаний ҳам энг кам рол ўйнамаяпти, у Сулаймонни вориси сифатида Ироқнинг ички сиёсати билан унчалик таниш эмас ва кўнгиллилар гуруҳига марҳум генерал каби таъсир кучига эга бўлмаган.
Шиа жангари лагеридаги мавжуд зиддиятлар ҳақида гапирганда, 2019 йил охирида рўй берган ва мамлакатда Эрон таъсирига қарши қаратилган кенг кўламли намойишларни, биринчи навбатда, шиа аҳолисининг эсга олиш лозим. Бу норозилик намойишлари энг йирик эронпараст жангари гуруҳларни янада камтарона позиция эгаллашга мажбур қилди. 2020 йил бошида Сулаймонйнинг ўлими уларнинг сафларидаги нифоқни оширди, улар устидан Эрон, афтидан, аста-секин назоратни бой бермоқда.
Диний омилларни ҳам алоҳида ёдга олиш керак. «Q.E.D.» телеграмм-канали муаллифлари ушбу мавзуга оид ўз чиқишларида айтишича, ҳали Сулаймоний тириклик чоғида шиаларнинг «Хашд аш-Шааби» айрим фракциялари билан ихтилофлар кузатилган ва бу Қумдан Эрон оятуллоҳларига эмас, балки "ан-Нажафнинг катта тўртлиги" га қаратилган Ироқ шиаларининг ўзига хосликлари билан изоҳланади». Уларнинг энг ёрқин вакилларидан бири – Сайид Али ал-Систаний - оятуллоҳ Абулқосим ал-Хои, у оятуллоҳ Хумайний талқинидаги «вилаят э-факих» доктринасини қабул қилмаган. Бу ерда шуни қўшимча қилиш мумкинки, «вилаят э-факих» борасида Сайид Али Систаний позицияси умуман олганда ва хусусан, Сайид Али Хумайний режими қонунийлигини тан олиш борасида, ҳалигача муқаллидлар (унга тақлид қиладиган, яъни ислом ҳуқуқи борасидаги барча масалаларда унга эргашадиганлар) орасида қарама-қаршиликлар предмети ҳисобланади. Бироқ, бу уларнинг баъзилари ўз мужтаҳидлари Эрон режимини маъқулламаётганига ишонишга мойиллиги юқорида қайд етилган ҳақиқатни йўққа чиқармайди.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Ироқда шиалар эҳтроси авжига чиқмокда. Бу нафақат жангариларга, балки оддий аҳолига ҳам тааллуқли бўлиб, улар Эрон иштирокига қарши тобора фаоллашмоқда. Эрон ўлдирилган генерал Сулаймоний ўрнини эгаллаш ва унинг қўмондонлигидаги шиа жангариларини қайта бирлаштириш учун муносиб номзод топа оладими-йўқми, бу катта савол. Ироқлик шиа жангарилари эса ниҳоят Эрон назоратидан чиқиб, ўз ҳолига қолиб кетса, нима бўлади, бу ундан ҳам каттароқ савол... Хуллас, шиаларда якдиллик йўқ... Бу яхши албатта...