Эммануэл Макрон 27 май куни оммавий қотилликларнинг 250 минг нафар қурбони дафн этилган Кигалидаги геноцид мемориалида сўзлаган нутқида Франция 1994 йил Руандада рўй берган геноцид учун «жавобгар»лигини тан олиши ҳақида баёнот берди.
1994 йил апрелдан июлгача Руандада тутси ва хуту қабилалари ўртасида кенг кўламли тўқнашувлар бўлиб ўтган. Бу воқеалар тутсиларга қарши геноцид – руандалик тутсиларнинг маҳаллий хуту томонидан оммавий ўлдирилиши деб аталади. Бу воқеалар давомида 500 мингдан 1 миллион кишигача ҳалок бўлган.
2008 йил Руанда ҳукумати эълон қилган ҳисоботда айтилишича, француз томони геноцидга «сиёсий, ҳарбий, дипломатик ва моддий-техник ёрдам» кўрсатган ва оммавий қотилликлар учун жавобгар ҳисобланади.
Франция ва Ғарбнинг башараси шундай...