loader
Foto

Экспертнинг ишончи комил: Путин самолет олиб қочишга рухсат берган

Унинг мақсади: нима қилиб бўлса ҳам 26-яшар блогер Роман Протасевич ва унинг дугонасини қўлга олишдир. (...) Белоруссия ҳукмдори Лукашенко бу жиноий режасини мустақил равишда амалга оширдими ёки бунга Москвада ўтирган ҳомийси, Россия президенти Владимир Путиндан «яшил чироқ» олганми?", - савол беради немис таблоиди Bild.

"Кўпчилик мутахассислар жавоби қуйидагича: Лукашенко Путиннинг олдиндан маъқуллашисиз бармоғини ҳам қимирлатган бўларди. Фуқаро авиациясига ҳужумга Кремлда рухсат берилан - ва, эҳтимол, уни амалга ошириш учун ҳаттоки Россия ҳаво маконида шунга ўхшаш қароқчилик маневрларини машқ қилишга буйруқ берилган", - таъкидлайди журналистлари Юлиан Репке ва Филипп Фабиан.

Белорусия мухолифати етакчиси Светлана Тихановскаянинг "соядаги" ташқи ишлар вазири Валерий Ковалевский Bild билан суҳбатда шундай деди: "Кремль ҳали бу воқеани расман изоҳламаганлиги сабабли, бунинг ортида Путиннинг қай даражада турганлигини айтиш қийин. Лукашенко Европа Иттифоқидан янада яккаланиб қолади ва бу уни Москвага яқинлашишга мажбур қилади ".

"СДПГ ташқи сиёсат бўйича мутахассиси Нильс Шмид Deutschlandfunk радиосига берган интервьюсида айтишича: «Менимча, бундай операция фақат Россия хавфсизлик кучлари билан яқин ҳамкорликда амалга оширилган бўлиши мумкин эди». У Белорусия КГБ ва Россия махсус хизматлари жуда яқин ҳамкорлик қилишини, қўшимча қилди. «Бутун операцияда Россия махсус операциясининг излари бор, шунинг учун, менинг фикримча, Белоруссия буни ўзи мустақил амалга оширолмаслиги аниқ», - дейди СДПГ ташқи сиёсат вакили Нильс Шмид.

«Истеъфодаги америкалик генерал Бен Ходжес Bild билан суҳбатда шундай деди: «Бу Россиянинг рухсатисиз ёки ҳеч бўлмаганда унинг жимгина розилигисиз содир бўлиши мумкин эмас». Белоруссия ҳаво мудофаа тизими «тўлалигича Россия ҳаво мудофаа тизимига интеграция қилинган», дейди CЕРА таҳлилий маркази ҳарбий эксперти.

«Шарқий Европа бўйича тарихчи ва эксперт Тимоти Снайдер ҳам, унинг фикрича, самолётнинг Белоруссия осмонида олиб қочилиши ортида ким турганига шубҳа йўқлигини айтди. «Белоруссия Россиянинг розилигисиз Европа Иттифоқи самолётини олиб қочмайди», - деб ёзди у Твиттерда. Сўнг қўшиб қилади: «Эҳтимол, бу олиб қочиш Россия ташаббуси бўлган». Шу сабабли бунга жавобан Германия, унинг фикрича, дарҳол «Шимолий оқим-2» газ қувури қурилишига мораторий ўрнатиши керак», - дейилади газета хабарида.

"ХДС ташқи сиёсат бўйича эксперти Норберт Рёттген Rheinische Post га берган интервьюда айтишича, «камида самолетнинг дават томонидан олиб қочилишига Кремлдан рухсат олинган ва, эҳтимол, Россия томонидан тезкор қўллаб-қувватлаш ҳам ўринга эга бўлган».

«Минскдаги Ryanair самолётидан ғойиб бўлган олти йўловчидан тўрт нафари Россия фуқаролигига эга. (...) Бу жуда шубҳали: Кремл ҳеч кимнинг йўқлигини сезмайди ва ҳибсга олинган фуқароларнинг Минскдан қайтишини истамайди. Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков самолёт бортида Россия фуқаролари, жумладан Минскка қўнганлар ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтди».

«Яъни, Россиядан ҳеч қандай танқид йўқ, гарчи унинг фуқаролари Афинадан Вилнюсга парвозни давом еттира олмаган бўлса-да. Аксинча. Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бу ишда Белоруссия расмийларининг тергов ишларига юқори баҳо берди», - дея қайд этади газета.

«Бироқ Россиядан ҳозирча расмий реаксия йўқ. (...)Шунга қарамай, Владимир Путин ва унинг махсус хизмат аппаратининг бевосита иштироки эҳтимоли жуда катта - ҳали исботланмаган бўлса ҳам», - дея хулоса қилади Bild.

Манба: Bild