loader
Foto

Трамп сиёсатга қайтди ва нутқ сўзлади

Собиқ президент Дональд Трамп шанба куни республикачилар партиясининг съездида нутқ сўзлаб, сиёсий саҳнага қайтди, бу ерда у амалдаги президентга қарши чиқди ва республикачилар партияси 2022 йил бўлиб ўтадиган оралиқ сайловларда ғалаба қозонади, деб таъкидлади. Оммавий чиқишларда тўрт ойлик танаффусдан сўнг Трамп маҳаллий ва федерал амалдорлар ва номзодларни мақтаган ва «радикал демократларни портлатган» ҳолда саҳнага чиқди.

«Биз бугун оқшомда тўпланганимизда мамлакатимиз кўз ўнгимизда емирилаётганига гувоҳ бўламиз. Жиноятчилик ўсяпти, полиция бошқармалари ҳамма жойни дабдала қиляпти. Кўчаларда гиёҳвандлик воситалари тўлиб кетган, газ нархи ўсяпти, саноатимизни хорижий киберҳужумлар талаяпти. Бу бизнинг мамлакатимизга ва етакчиларимизга нисбатан ҳурматсизликдир» - деди Трамп.

74 яшар Трамп гарча мамлакатнинг ҳозирги раҳбариятини койиб, инфляциянинг ўсиши, Кистоун трубопроводи қурилишининг бекор қилиниши ва халқаро муносабатларни танқид килсада, аввалгидан кўра босиқ оҳангда гапирди. «Американи жаҳон майдонида таҳқирлашяпти, эркинлигимизга заҳарли бекор қилиш маданияти раҳна соляпти. Чегараларимиз кенг очиқ ва ноқонуний иммиграция мисли кўрилмаган даражада шиддатли ўсяпти», - деди собиқ президент.

«Афсуски, агар Хитой оилага берган (Байденлар назарда тутиляпти) барча пулларга назар ташлайдиган бўлсак, ҳозирги маъмурият ўта журъатсиз ва очиқчасига коррупцияга аралашган. Хитойни жавобгарликка тортишга даъват қилиш ўрнига Байден маъмурити вируснинг келиб чиқишини тергов қилишни тўхтатди. Нималар рўй беряпти?» - деди яна Трамп.