loader
Foto

Al Jazeera (Қатар): Картошка фри, чипслар, саратон ва эрта ўлим ўртасида қандай боғлиқлик бор?

Картошка фри ва чипсларни тез-тез истеъмол қилиш саратон касалликларига сабаб бўладими? Картошка фрининг озуқавий қиймати қандай? Қандай қилиб уни тўғри тайёрлаш мумкин? Ушбу ва бошқа кўплаб саволларга жавобларни ушбу мақолада топишингиз мумкин.

Биринчидан, аниқлаштириб олиш керакки, қовурилган картошканинг саломатлик билан боғлиқ муаммоларга сабабчи бўлиши мумкин бўлган уч хил тури мавжуд:

Картошка фри — бу одатда тез овқатланиш муассасаларида тақдим этиладиган, фритюрда қовуриган картошка бўлакчалари. Одатда бундай картошка катта миқдорда туз ва консервантли бўлади. Аввал қовурилади, кейин музлатилади, ресторанда эса яна қовурилади ва дастурхонга тортилади. Баъзи ресторанларда чуқур фритюрдаги ёғ узоқ вақт давомида ўзгартирилмайди, бу эса одамларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатади.

Картошка чипслари — бу пакетларга қадоқланадиган ва дўконларда сотиладиган, юпқа қарсилдоқ картошка парраклари.

Қовурилган картошка — уй шароитларида бўлакларга бўлиниб, қовуриладиган картошка. Бундай картошкада туз ва консервант кам бўлади. Бундан ташқари, қовуришда ишлатиладиган ёғ, қоидага кўра, яхши сифатли бўлади, чунки уй шароитларида фойдаланиш учун харид қилинади.



АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 100 гр картошка фри озиқавий қиймати қуйидагини ташкил қилади:

Калориялиги: 312 калория

Оқсиллар: 3,4 г

Углеводлар: 41 г

Озиқа толалари: 3,8 г

Ёғлар: 15 г

Картошка фри саратонга олиб келадими?

Бу саволга узил-кесил жавоб бериш қийин. Лекин биз қовурилган картошка инсон салмоатлиги учун хавфли эканлигини тасдиқлайдиган маълумотларга таянамиз. Масалан:

«Америка клиник озиқланиш журнали»да чоп этилган бир тадқиқот бир ҳафтада икки марта ёки ундан ортиқ картошка фри истеъмол қиладиган одамлар бу маҳсулотларни емайдиган одамларга нисбатан муддатидан олдин ўлиш эҳтимоли икки март юқори, деб топилди.

Тадқиқотчилар шунингдек, қовурилган картошка истеъмоли муддатида олдин ўлишга олиб келмаслигини қайд этдилар.

Мавжуд маълумотларга кўра, қовурилган картошка ва картошка чипcларини мунтазам истеъмол қилиш вазн тўплаш ва семиришга олиб келади. Семизлик саратон касалликлари, жумладан, йўғон ичак саратони ва кўкрак бези саратони хавфини ошириши маълум.

Қовурилган картошка ва картошка чипслари таркибида акриламид - ҳарорат жуда юқори бўлса, баъзи крахмалли озиқ-овқат маҳсулотларида табиий ҳосил кимёвий модда бор.

Баъзи маҳсулотлар акриламид даражаси юқори бўлади. Мисол учун: картошка фри, картошка чипслари, қаҳва, фақат дондан иборат маҳсулотлар, жумладан, нонушта учун ёрма, крекер ва тостлар.

Акриламид саратонга сабаб бўладими, деган саволга Америка саратон жамияти акриламидни канцероген сифатида таснифламаслигини айтди. Бироқ, баъзи ташкилотлар уни қуйидагича таснифлашади:

Саратон касаллигини тадқиқ қилиш бўйича халқаро Агентлик (IARC) акриламидни «инсон учун эҳтимолий канцероген» деб таснифлайди.

АҚШ Миллий токсикология дастури (NTP) акриламидни «инсон саломатлиги учун кутилган канцероген»" деб таснифлайди.

АҚШ  атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги (EPA) акриламидни «инсон учун эҳтимолий канцероген» деб таснифлайди

Америка саратон жамияти жониворларда ўтказилган тадқиқотлар катта дозаларда акриламид канцероген таъсир кўрсатади, деб таъкидлаш муҳим ҳисоблайди, бунда «эпидемиологик тадқиқотлар акриламидни мўътадил миқдорда истеъмол қилиш билан кўплаб саратон турлари пайдо бўлиш хавфи даргумонлигидан далолат беради».

Қовурилган картошка ва картошка чипслари таркибида инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи «гликоалкалоидлар» мавжуд.

Шу сабабларга кўра, умуман қовурилган картошка, айниқса, картошка фри ва чипслар истеъмолини камайтириш керак.

Сизнинг соғлиғингизга зарар етказмаслиги учун қовурилган картошка ёки картошка фрини қандай тайёрлаш мумкин?

- акриламид консентрациясини камайтириш учун хом картошкани сувда ювинг;

- қовуриш вақтини камайтириш учун қовуришдан олдин картошкани бироз қайнатиб олинг;

- картошкани тилларанг тусга киргунча қовуринг;

- картошкани тузламанг;

- фақат уйда қовурилган картошка енг;

- ҳеч қачон ёғни қайта ишлатманг;

- кўмирда картошка пиширганда уларни тўғридан-тўғри оловга қўйманг. Бунинг ўрнига, уни қовурилмасдан, тобланиб пишиши учун алюминий фолга солинг. Бундай картошка акриламид чиқармайди.