loader
Foto

Россия Эронни турклар, араблар ва Марказий Осиёга қарши кучайтирмоқдами?

«Битим тафсилотаридан хабардор бўлган АҚШ ва Яқин Шарқнинг ҳозирги ва собиқ амалдорларига кўра, Россия Эронга илғор сунъий йўлдош тизимини етказиб беришга тайёргарлик кўрмоқда, бу Теҳронга Яқин Шарқ ва ундан ташқарида ҳарбий нишонларни кузатиш учун мисли кўрилмаган имкониятлар беради. Режага мувофиқ, эронликларга Россияда ишлаб чиқарилган, замонавий ва юқори имкониятларга эга бўлган камера билан жиҳозланган «Канопус-В» йўлдоши етказиб берилади, бу Эроннинг жосуслик қобилиятини сезиларли даражада оширади ва Форс кўрфазидаги нефтни қайта ишлаш заводлари ва Исроил ҳарбий базаларидан тортиб, америка қўшинлари жойлашган Ироқ казармаларигача бўлган объектларни узлуксиз кузатиб боришга имкон беради, деб хабар қилади расмийлар. Уларнинг сўзларига кўра, аппарат бир неча ой давомида ишга туширилиши мумкин», - дея хабар қилади The Washington Post.

«Канопус - В фуқаролик мақсадларида фойдаланиш учун белгиланган бўлса-да, уни харид қилишда Эрон ҳарбий расмийлари ҳам фаол иштирок этди, Эроннинг элита саналмиш Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси раҳбарлари шартнома шартларини келишиб олиш учун 2018 йилдан буён Россияга бир неча марта сафар уюштирди, деб маълум қилади расмийлар. Шу йилнинг баҳорида россиялик экспертлар Эронга ташриф буюриб, мамлакат шимолидаги Караж шаҳрига яқин жойда қурилган объектдан йўлдошни бошқарадиган ерусти бригадаларини ўқитишда ёрдам беришди» - дейилади мақолада.

"Келишув тафсилотлари АҚШнинг амалдаги ва собиқ расмийлари томонидан баён этилган, шунингдек Яқин Шарқ ҳукуматининг юқори лавозимли расмийси сотувлар ҳақида маълумот берган. Уч мулозим давом этаётган разведка маълумотлари тўплаш ҳаракатлари билан боғлиқ нозик масалалар туфайли анонимлик шарти билан сўзлашди. Москвадаги Россия ташқи ишлар вазирлиги изоҳ бериш учун электрон почта сўровига жавоб бермади", - дейилади газета хабарида.

"Бу ҳақида АҚШ президенти Байден Россия президенти Путин билан илк учрашувига тайёргарлик кўраётган бир пайтда маълум бўлди. Россияда ишлаб чиқарилган Эрон сунъий йўлдош яқинда ишга туширилиши Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирган, жумладан, Россия томонидан сўнгги хакерлик операциялари ва АҚШ да бўлиб ўтган сайловларга аралашиш учун ҳаракатлар ҳам кирадиган мунозарали масалалар узун рўйхатида яна бир элемент бўлиши мумкин. АҚШнинг Эрон билан ядровий битимга қайта кириши мухолифлари Теҳрон билан минтақадаги ҳарбий амбицияларига таъсир қилмайдиган ҳар қандай ўзаро ҳамкорликка қарши чиқиш учун бу хабарни қўлга олиши ҳам эҳтимолдан холи эмас", - дейилади газетада.

"Тўлиқ амалга оширилган ҳолатда Россия билан тузилган битим орбитага ҳарбий разведка сунъий йўлдошини қўйишга ўз уринишлари билан боғлиқ муаммоларга дуч келган Эрон ҳарбий иншооти учун муҳим ёрдам бўлади. (...) Битимга кўра, Эроннинг янги сунъий йўлдоши Россияда ишга туширилади ва 1.2 метрлик камера билан жиҳозланади, бу Эроннинг ҳозирги имкониятларини сезиларли даражада яхшилайди, гарчи у АҚШ жосуслик йўлдошлари ёки юқори аниқликдаги тижорат сунъий йўлдош тасвирлари провайдерлари томонидан эришилган сифатдан узоқ бўлса-да. Энг муҳими, Эрон янги сунъий йўлдошни ўзи танлаган жойларга жосуслик қилиш ва хоҳлаганча тез-тез "кўрсатма" бериши мумкин, дейди расмийлар.

"У дунёдаги энг яхшиси эмас, лекин у юқори кўрсаткичларга эга ва ҳарбий мақсадлар учун жуда яхши ( ... ),- деди аппарат билан таниш бўлган Яқин Шарқ расмийси(...) Унинг сўзларига кўра, Эрон бутун минтақа бўйлаб унинг тарафдори бўлган кўнгиллилар гуруҳлари билан тасвирларни ўртоқлашиши эҳтимоли ҳам катта хавотир уйғотади ( ... ) ",- дейилади мақолада.

"Мустақил экспертлар ва таҳлилчиларнинг айтишича, Эроннинг янги жосуслик имкониятлари, Теҳроннинг ракеталарни йўналтириш тизимларида яқинда эришган ютуқларини ҳисобга оладиган бўлсак, катта ташвишга сабабчи бўлади. Эрон узоқдан нишонларни аниқ уриб туширишга қодир бўлган турли баллистик ракеталар ва учувчисиз ҳаво воситаларини ишлаб чиқаради ва айрим мутахассисларнинг таъкидлашича, такомиллаштирилган сунъий йўлдош тасвирларига кириш уларни янада самаралироқ қилиши мумкин", - дейилади мақолада...)