loader
Foto

Роспотребнадзор эмланганлар коронавирус билан нега яна касалланаётганига изоҳ берди

"Коронавирусга қарши эмлангандан сўнг – у туфайли эмас, балки кейинчалик вирус юқтириб олганда – баъзида касал бўлиб колиш мумкин", – деди Пшеничная.

Экспертнинг сўзларига кўра, эмлаш таъсир қилмайдиган маълум сонли одамлар бор. Шу сабабли эмлашдан кейин касал бўлиб қолиш эҳтимоли кам бўлсада, мавжуд.

Шунингдек, у нима бўлганда ҳам касаллик енгил шаклда, оғир асоратларсиз кечишини таъкидлади. Бироқ Пшеничная эмланган кишида ЎРВИ биринчи аломатлари пайдо бўлиши билан шифокорга мурожаат қилиш ва коронавирусга ПЦР-тест топширишни тавсия қилди.