loader
Foto

Дўзахнинг саккиз номини биласизми?

1. Нор

(Араб тилидаги маъноси – олов) .

Аллоҳ таоло Қуръони каримда айтади: "Ким Аллоҳ ва унинг пайғамбарига итоатсизлик қилиб, Аллоҳнинг белгилаб қўйган ҳадларидан тажовуз қилса, уни абадий қоладиган жойи бўлмиш дўзахга (норга) киритур. Ва унинг учун хор қилгувчи азоб бордир" (Нисо сураси, 14)



2. Жаҳаннам

(Араб тилидаги маъноси – тагсиз (тубсиз) чуқурлик, жар).

Аллоҳ таоло айтади: "Албатта Аллоҳ барча мунофиқ ва кофирларни жаҳаннамга жамлагувчидир" Нисо сураси 140.



3. Жаҳийм

(Араб тилидаги маъноси – чидаб бўлмас иссиқлик).

Аллоҳ таоло айтади: "Кофир былган ва бизнинг оятларимизни ёлғон деган кимсалар эса жаҳаннам (жаҳийм) эгаларидир" (Моида сураси, 10).



4. Саъийр

(Араб тилидаги маъноси – ловуллаб ёнаётган олов, аланга).

Аллоҳ таоло айтади: "Албатта Аллоҳ кофирларни лаънатлади ва улар учун ўтни (саъийрни) тайёрлаб қўйди" (Аҳзоб сураси, 64).



5. Сақар

(Араб тилидаги маъноси – куйдирадиган).

Аллоҳ таоло айтади: "Улар юзтубан ҳолларида дўзахга судраладиган Кунда (уларга): "Дўзах азобини (сақарни) тотиб кўринглар!", (дейилур). " (Қамар сураси, 48).



6. Хутама

(Араб тилидаги маъноси – чил-парчин қилувчи).

Аллоҳ таоло айтади: " Йўқ, (унинг бу ҳисоб-китоби бекордир)! Қасамки, албатта у чил-парчин қилгувчи (дўзах)га ташланур! (Эй инсон), чил-парчин қилгувчи нима эканлигини сен қаердан билар эдинг?! (У) Аллоҳнинг ёқиб қўйилган бир оловидирки, (ўз алангаси билан баданларни тешиб ўтиб) юракларга қадар етур!" (Ҳумаза, 4-7).



7. Лаза

Аллоҳ таоло айтди: "Йўқ, (ҳеч қандай тўлов уни азобдан қутқара олмас)! Албатта у (яъни, кофирлар ташланадиган дўзах ўз ҳарорати билан) бош терилариии сидириб олгувчи бўлган бир оловдир! У (Ҳақ Йўлидан) юз ўгириб, терс қараб кетган ва (пул-мол) йиғиб тўплаган (яъни, уни Аллоҳ буюрган жойларга сарфламаган) кимсаларни (ўзига) чорлаб турар! " (Маориж сураси, 15-18),



8. Дар ал-бавар

(Араб тилидаги маъноси – ҳалокат чоҳи).

Аллоҳ таоло айтади: " (Эй инсон), Аллоҳнинг неъматини (яъни иймонни) куфрга алмаштириб юборган ва қавмларини (яъни, ўзининг ортидан эргашганларни) ҳалокат чоҳига () - ўзлари кирадиган жаҳаннамга қулатган кимсаларни кўрмадингми?! Нақадар ёмон жой у!" (Иброҳим сураси, 28-29).

Қуръон карим маъноларининг таржимаси шайх Алоуддин Мансурга тегишли.

Абу Муслим тайёрлади