loader
Foto

Эронда президент сайлови: консерватив номзоднинг ғалаба қозониши кутилмоқда

Эронда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган қарийб 60 миллион сайловчи президент Ҳасан Руҳонийнинг ўрни учун курашда тўрт номзоднинг тақдирини ҳал қилади.

Мамлакат олий етакчи Али Ҳуссейний Хаменеи бошчилиги остидаги 12 аъзодан иборат бўлган назорат органи – қўриқчилар кенгаши юзлаб номзодлар, жумладан, ислоҳотчилар ва Руҳоний тарафдорларининг иштирокига йўл қўймади.

Овоз бериш маҳаллий вақт билан тонгги соат 7 да бошланди ва ярим тунда якунланади, лекин яна икки соат давом этиши ҳам мумкин. Натижалар шанба куни пешинда кутилмоқда.

Мамлакат пойтахти Теҳронда овоз бергач, Оятуллоҳ Хаменеи: «ҳар бир овоз ҳисобга олинади... келинг, овоз беринг ва президентингизни сайланг» деб, эронликларни ҳам шундай қилишга чақирди.

Эроннинг 2015 йилги ядровий битимини тиклаш бўйича саъй-ҳаракатлари билан боғлиқ ноаниқлик ва қатор йиллар давомида АҚШ санкцияларидан кейин мамлакатдаги қашшоқликнинг ўсиши шароитларида сайловчиларнинг фаоллиги кўплаб таҳлилчилар томонидан ҳозирги раҳбарият бир қатор инқирозларни қандай ҳал қилаётгани ҳақида референдум сифатида кўриб чиқилади.

Сайловчилар иштиёқи кўплаб номзодларнинг дисквалификация қилиниши, чуқур иқтисодий муаммолар, жумладан, инфляциянинг ўсиши ва иш жойларини йўқотиш – COVID-19 пандемияси оғирлаштирган инқироз туфайли сусайди.

Давлат телевидениеси бир неча шаҳарлардаги сайлов участкалари олдида одамларнинг узундан-узоқ навбатда турганлигини кўрсатди.

Инқироз шароитида, ўтган саккиз йил давомида ҳокимият тепасида бўлди илғор ва ислоҳотчи ҳукуматдан кўнгли қолган эронликлар консерватив Раисийни сайлаш мумкин. Ўтказилган жамоатчилик фикри сўровлари ва таҳлилчиларнинг кўрсатишича, 60 ёшли Раисий сайловчиларнинг 60 фоиздан 70 фоизигача унга овоз берадиган шубҳасиз етакчидир.

Раисий сайланган тақдирда лавозимга ўтиришидан олдин, 1988 йилда сиёсий маҳбусларнинг оммавий қатл этилишига алоқадорлиги ва Эрон суд тизимини бошқарган даврида АҚШ ҳукумати томонидан унга санкция берилган Эроннинг биринчи президентига айланади.

Раисийнинг ғалабаси АҚШнинг ядровий битимдан чиқиш ва Теҳронни Ғарб билан яқинлашишига тўсқинлик қилган санкцияларни қайта жорий қилиш қарори билан заифлашган Руҳоний каби прагматик сиёсатчиларнинг сиёсий таназзулини тасдиқлайди.

Аммо бу Эроннинг келишувни янгилаш ва кескин «нефт ва молия санкциялари»дан озод бўлишига тўсқинлик қилмайди, дейди Эрон расмийлари, чунки мамлакатнинг ҳукмрон элитаси уларнинг сиёсий тақдири чуқурлашаётган иқтисодий қийинчиликларни ҳал қилишга боғлиқ эканини англаб етган.