loader
Foto

JB Press (Япония): Смартфонга қарамлик инсон мияси ва заковатини қанчалик бузади

Швециялик психиатр Андерс Хансен инсоният эволюцияси нуқтаи назаридан смартфонларнинг инсон мияси ва заковатига таъсирини ўрганди. Унинг "Аъло даражали мия" (2016) китоби Швецияда бестселлер бўлди ва 600 минг нусхада сотилди. Китоб 20 дан ортиқ мамлакатларда таржима қилинди.

Смартфонга кунига ўртача 2600 мартадан кўпроқ тегинарканмиз. Уни ҳар ўн дақиқада бир марта қўлимизга оламиз. Ҳар учтдан бир киши (18-24 ёшдагиларнинг эса ярми) тунда ҳам камида бир марта тунда ўз смартфонини текширади.

Смартфонлар ва ижтимоий тармоқлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб бўлди. Лекин шунга қарамай, улар бизни доимо чалғитиб туриши сабабли миянинг шикастланиши, уйқу билан боғлиқ муаммолар ва депрессия юзага келиши, диққат-этиборнинг сусайиши мумкин.

Мен «Рақамли игнада» (2020 йил) китобининг муаллифи Андерс Хансен билан смартфонларга қарамлик ҳақида, IT-компанияларининг ўз фарзандларига смартфон бермайдиган раҳбарлари ҳақида, диққат-эътиборнинг пасайишини тўхтатиш, ижтимоий тармоқлар туфайли қизларнинг ўзиге берадиган аҳоси тушиб кетиши ва смартфонга қарам бўлиб қолмаслик усуллари ҳақида суҳбатлашдим.



— Сиз китобингизда смартфонлар хабарлар алмашиниш, ижтимоий тармоқлар, кўнгилочарликлар ва ўйинлар орқали дофамин ажратилишини рағбатлантиради ва натижада усиз одамлар худди гиёҳвандлик воситаси тугаб қолгандай абстиненция аломатларини ҳис қилишлари мумкин. Одамлар смартфонларга қанчалик кучли боғланиб қолган?

—Инсон мияси фикрлаш ёки ўзини қулай ҳис қилиш учун эмас, балки яшаш учун мўлжалланган. Замонавий одамларнинг ҳаёт тарзи овчи ва йиғувчилар давридан жуда катта фарқ қилади. Бироқ биологик жиҳатдан инсон мияси ўзгармаган. У рақамли дунёга мослаштирилмаган. Ўзим смартфонсиз яшай олмайман ва унинг қулайлигини яхши тушунаман. Рақамли дунёни бутунлай инкор этишни истамайман. Бироқ, сўнгги ўн йил ичида смартфонлар одатий ҳолга айланганлиги сабабли, инсон хулқ-атвори, мулоқоти ва бир-бири билан таққослаш йўллари кескин ўзгарди. Бу дунё миямизга номаълум. Ҳозирча узоқ муддатли оқибатлар ҳақида маълумот йўқ.

Ҳозир смартфонсиз бир кун ҳам ўтказа олмаймиз. Эҳтимол, янгиликлар ёки хабарлар пайдо бўлган, ёки, эҳтимол, электрон хат келгандир? Смартфонимиз қаерда жойлашганини доимий кузатиб борамиз. Дофамин "балки"шаклида бундай тахминлар жавоб беради.

Смартфонга қарамликнинг қимор ўйинларига ўхшашлиги

— Сичқонлар билан тажриба тажриба ўтказилган бўлиб, улар маълум бир товуш эшитилганда шарбат олишлари мумкин бўлган. Уларнинг дофамин даражаси нафақат шарбатни қабул қилиб ичганда, балки товуш ешитилганда ҳам ошган. Бундан ташқари, сичқонлар ҳар бир сигналдан кейин шарбат олмаган бўлса ҳам, дофамин миқдори юқори эди.

Мия будай ноаниқ вазиятни яхши кўради — «эҳтимол оламан, балки йўқ», шу сабабли одамига қимор ўйинлари ёқади — «эҳтимол, омадим келади» ёки «ютиш имкониятим бор».

Лекин шунга қарамай, рақамли жамиятда бундай ноаниқликларга қизиқиш салбий таъсирга эга.

Мисол учун, сиз ижтимоий тармоқларга фотосурат жойлаганингизда бу смартфонни олиб, дўстларга ёққани ва янгиланишлар мавжудлигини текшириш истагини уйғотади.

Лайклар сони ошган-ошмаганини текшириш ва «эндиги сафар аниқ ютиш» сабабли на бир партия покер ўйнашга интилишнинг механизмлари бир хил.

Руҳий касалликдан шикоят қилаётганлар сони нафақат Швецияда, балки бутун дунёда ҳам ўсиб бормоқда.

Бу айниқса ёшларга тааллуқли. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) беш ёшгача бўлган болаларнинг рақамли қурилмалардан фойдаланишдан эҳтиёт бўлишлари кераклиги ҳақида огоҳлантирмоқда, чунки мия ҳаётининг дастлабки бир неча йилида энг тез ривожланади.

Швецияда сўнгги 20 йил ичида уйқу бузилиши билан оғриган ёшлар сони 11 баробарга ошди. Баъзи хабарларга кўра, ёшларнинг учдан бир қисми смартфон билан бирга ухлашади (уни тубочкага қўймасдан!). Туғилишган пайтидан бошлаб смартфондан фойдаланадиган болалар ва ёшларга узоқ муддатли таъсир кўрсатишга алоҳида эътибор бериш, ақл ва танага хавф туғдирмаслик керак.

Инсон пуҳияти ва мияси қандай ишлайди? Смартфондан фойдаланиш мияга қандай таъсир қилади? Гаджетларга психологик қарамлик қанчалик кучли бўлади? Рақамли технологияларнинг афзалликларидан ташқари, уларнинг кучли иккинчи даражали таъсирини муҳокама қилиш ва тушуниш керак. Кучли қарамликка олиб келмайдиган ва инсоннинг табиати ва менталитетига мос келадиган технологияларни танлаш керак.



— IT-компаниялар раҳбарияти ҳамда смартфон ва датсурлар ишлаб чиқувчилар инсоннинг завқ ва стимуляторларга нисбатан заифлигини яхши билишади. Улар смартфонга қарамлик пайдо бўлишига ҳаракат қилишади. Шу билан бирга, улар ўз технологияларидан қўрқишади. Сизнинг китоб, улар ҳатто айбдорлик туйғусини ҳис қилишлари билдирилган.

Джобс ўз фарзандлари учун iPad дан фойдаланиш вақтини чегаралаб қўйган

— IT-компаниялар ишлаб чиқувчилари эътиборимизни жалб қилиш ва қизиқиш уйғотиш учун психологияни, шунингдек, когнитив психологияни қўллайди. Улар бизнинг заиф нуқталаримизга зарба берадиган турли структураларни юзага келтиради.

Бундай маҳсулот ишлаб чиқарувчи компаниялар президентлари ва ишлаб чиқувчиларнинг ўзлари смартфонлар ва бошқа гаджетлардан жуда эҳтиёткорлик билан фойдаланиши шубҳа уйғотади. Улар ўз фарзандларига смартфон бермайди.

Apple асосчиси Стив Джобс iPad афзалликлари ҳақида жуда кўп гапирган, лекин бунда ўз фарзандларининг ундан фойдаланиш вақтини чегаралаб қўйган. Боз устига, бу нарсани у яширган. Microsoft раҳбари Бил Гейтс ўз фарзандлари 14 ёшга тўлмагунча уларга смартфон олиб бермаган.

Apple бош директори Тим Кук шундай деган: «Қилиш мумкин бўлган энг ёмон нарса – бу ёнингизда ўтирган одамнинг кўзларидан кўра iPhone га кўпроқ қарашдир». Бошқача қилиб айтганда, у Apple маҳсулотидан фойдаланишни ошириб юбормасликни таъкидлайди.

«Лайк» тугмачасини яратган Джастин Розенштейн рақамли қарамликни героинга қарамлик билан қиёслайди, шу сабабли у ўз смартфонига ундай фойдаланиш вақтини чегаралайдиган дастур ўрнатган. Шунингдек, у афсус билан қайд этадики: «Дастурлар яратишда мен энг яхши ниятлар билан ҳаракат қилганман ва фақат кейингина салбий таъсирларига эътибор қаратган эканман».

Технологияларнинг олд сафларида бўлган одамлар уларнинг зарарли таъсири ҳақида билади. Бу қандай мунофиқлик! Silicon Valley элитаси уларнинг болалари смартфондан фойдаланиш чекланган мактабларга бориш учун бир семестрига 20-30 минг доллардан тўлайди.

—  Жамиятни рақамлаштириш жараёни кетяпти — мактабларда планшетлар ва бошқа қурилмалардан фойдаланиш бошланди. Лекин шунга қарамай, сиз қоғозда ёзилган нарсаларни эслаб қолиш осонроқ, гаджетлар эса бор эътиборни ўқишга жамлашга халал беради, чунки уларда интернетга чиқиш имконияти бор, деб таъкидлайсиз.

Таълим сифати қоғозли воситалардан фойдаланганда юқори, рақамли воситалардан фойдаланганда эмас

— Агар бир хил матнни китобда ва гаджет экранида ўқийдиган бўлсак, ўқиш ва ёдда сақлаб қолиш сифати қоғозли вариантда юқори бўлади. Агар матн оддий бўлса – фарқ унчалик эмас, лекин мураккаблик қанчалик юқори бўлса, қоғозда ёзилганлар шунчалик яхши ўзлаштирилади.

Мактабгача ёшдаги болалар ўртасида олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, сўзларни қоғозга қўл билан ёзиш жараёни ўқиш қобилияти билан чамбарчас боғлиқ. Қайд этилишича, узоқ вақт давомида болалигидан смартфонлардан фойдаланадиган болалар математика ва назарий фанларни ўрганиш учун зарур бўлган моторикани эгалламаган.

Яхши баҳоларга эга бўлган ўқувчиларга таълим воситалари кучли таъсир кўрсатмайди. Бироқ, ўзлаштириш даражаси паст бўлган ўқувчиларга келганда, қоғоз ва рақамли қурилмалар ишлаши ўртасида катта фарқ бор.

Маълум бўлишича, қоғоздаги машғулотлар туфайли баҳолар ўсиб борган, чунки машғулот давомида чалғитувчи ҳеч нарса бўлмаган. Смартфонлардан кўп фойдаланмаган ва ухлаган болалар яхшироқ концентрацияга, хотирага ва тил билиш қобилиятига эга эди.

—  Инсон бир вақтнинг ўзида бир нечта вазифани бажара олмайди. Кўп вазифалилик концентрацияни ва фикрлашни бузади. Шундай бўлса-да, смартфонда "йўлакай" фойдаланиш осон. Смартфонлар инсоннинг фикрлаш қобилиятини бузадими?

— Инсон бир вақтнинг ўзида иккита ишни қила олмайди. ҳаттоки кимдир бунга қодирман деб ўйлаган бўлса ҳам, бу бир ҳаракатдан бошқасига ўтишдир. Инсон миясидан самарали фойдаланмайди, чунки қисқа вақт ичида турли жараёнларни такрорлашда олдинги ҳаракат билан овора бўлади. Баъзи одамлар ўзининг бир вақтда кўп вазифа бажари олиш қобилиятига ишонади, лекин аслида, бундай деб ўйлайдиган кўплаб одамларда концентрация даражаси яхши эмас.

Замонавий жамиятда концентрация алоҳида аҳамиятга эга. Агар ўқиш пайти ижтимоий тармоқларни текшириш ўрганиш ёки смартфонни «варақлаган» ҳолда ишлаш ҳолати ўринга эга бўлса, бу вазифани бажариш учун узоқроқ вақт талаб қилинади. Мия ҳам самарасиз ишлайди. Бу чуқур хулосаларга олиб келмайди, ўрганиш қувончини бермайди ва ҳаётда ёрдам бермайди.

Одамлар омон қолиш йўлида уларга бир нарса халақит берганда чалғиб қоладилар. Ўтмишда одамлар ҳозиргидек рак ёки юрак хасталигидан ўлмай, балки йиртқичлар хуружлари, юқумли касалликлар, очарчилик, авариялар ва низолар оқибатида ҳалок бўлганлар. Умри ҳам қисқа бўлган. Бундай шароитда ҳар доим атрофдаги вазиятга эътибор бериш керак бўлган. Концентрация муҳим, лекин уни йўқотиш осон. Мен эътиборни бир ерга жамлаш, китоб ўқиш, бир бемор билан учрашиш, ёки мақола ёзишни истаганимда, мен концентрациямни сақлаб қолиш учун смартфонимни бошқа хонага қўйиб келаман.

— Нима сабабдан одам смартфондан қанчалик кўп фойдаланса, депрессия шунчалик кучаяди?

Смартфоннинг салбий таъсирига берилмаслик усули

— Уйқу, спорт ва одамлар билан учрашувлар – энг муҳим нарсалар. Шу сабабли, агар кам ухлайдиган, спорт билан шуғулланмай қўйган ва одамлар билан камроқ учрашадиган бўлиб қолган бўлсангиз, сизда хавотир ва депрессияга тушиб қолиш эҳтимоли юқори бўлади. «Смартфон билан нимадир қилиш» эмас, балки «смартфон туфайли нимадир қилишни истаб қолиш» муҳим.

Ўзини ижтимоий тармоқларда бошқалар билан солиштириш катта стресга олиб келади. Бу айниқса, қизларда кучли сезилади (йигитлар ижтимоий тармоқлардан кўра кўпроқ вактини ўйинларга бағишлайди).

Ижтимоий тармоқлар учун ўзини бошқалар билан таққослаш кенг тарқалганлиги сабабли бу бутун дунё бўйлаб одамлар руҳий саломатлигини таҳдид муаммо ҳисобланади. Иерархияда эканлигимизни билиш руҳий саломатлигимизга таъсир қилади. Агар иерархик зина бўйлаб пасайишни ҳис қиладиган бўлсак, безовталик ва руҳий тушкунлик ошади.

Одамлар 150 га яқин кишидан иборат жамоада яшаб, ўзларини 20-30 кишига қиёслашган. Бироқ, ижтимоий тармоқлар иерархия шакллантирадиган ёки уни англаб етадиган одамлар сонини кескин оширди, ва ташқи кўриниши, муваффақият, пул, ёки бошқалар шахс учун таҳдидга айланди.

Аслида, бу ҳаётнинг ўзи емас, балки унинг ташқи қобиғи, лекин бу ўн ёшдан йигирма ёшгача бўлган болалар ва ёшлар учун аниқ бўлмаслиги мумкин. Кўп одамлар бошқалар ўзидан кўра ақллироқ, чиройлироқ ва муваффақиятлироқ эканлигини ҳис қилади. Смартфонингиздан кунига тўрт-олти соат давомида фойдалансангиз, хавотир ва депрессия хавфи ортади.

—  Смартфоннинг қандай салбий таъсир кўрсатиши энди тушунарли. Барибир, дўстларингиз ва оилангиз билан алоқа, янгиликлар, ахборот қидириш, харид қилиш, ўйин-кулги – буларнинг барчаси смартфонда, шунинг учун ҳаётингиздан уни чиқариб ташлаш қийин.

— Мен ҳам смартфонсиз яшай олмайман, шунинг учун яхши ухлашни, концентрацияни оширишни ва қувноқ яшашни истаганлар учун қуйидагиларни тавсия қиламан:

— Кундалик смартфондан фойдаланиш вақтини билинг

— Агар эътиборни бир ерга жамлаш керак бўлса, гаджетни бошқа хонада қолдиринг

— Учрашув вақтида смартфонни узоқроқ жойга қўйинг ва эътиборни кўпроқ суҳбатдошга қаратинг

—Смартфондан синфда фойдаланманг, чунки ўқиш сифати пасаяди

— Кечаси смартфонни ўчириб қўйинг

— Ижтимоий тармоқларда фақат улар билан фаол мулоқот қилиш истагида бўлган шахсларни дўстлар гуруҳига қўшинг.

Рақамли «игна»дан тушиш учун мета-билим

— Китобда айтасизки, агар бемор ўз ҳис-туйғуларини тушунса ва ифодалай олса, шунингдек, муаммоларини сўз билан айта олса, қарши чоралар кўриш ва даво топиш мумкин. Яъни, смартфон ва ижтимоий тармоқлар билан боғлиқ стрессни сўз билан ифодалай олсангиз, бу смартфонга қарамликдан узоқлашиш имкониятини англатадими?

— Хавотир ва депрессия аломатлари касаллик бўлиши шарт эмас, бу – инсоннинг нормал реакциялари. Одамлар омон қолиши ва кўпайиши учун атрофига эътибор бериш, ҳушёр бўлиш ва бахтсиз ҳодисалар ёки бошқа ёмон ҳодисалардан эҳтиёт бўлиш жуда муҳимдир. Баъзан омон қолиш учун кўрпа остига яшириниш керак.

Руҳий саломатликни даволашдан мақсад беморнинг ўз руҳиятини ташқаридан кўришга мажбур қилишдир. Орқага бир қадам ташланг, ҳиссиётларингизга холис назар солинг ва фикрларингизни кузатинг. Четдан туриб стресс сабабини аниқлаш ва ифодалаш мета-билим деб аталади. Бу жуда муҳим, шунинг учун уни синаб кўринг. Ҳозирги рақамли жамиятга мета-билим қўллаш орқали одам бир қадам орта ташлаши ва ҳозирда нима сабабдан қўлига смартфон олганини тушуниш мумкин. Смартфондан онгсиз равишда фойдаланиш ўрнига у сизнинг дофамин тизимингизни қўлга олган эканини тушунишингиз мумкин.

Абу Муслим таржимаси