loader
Foto

Канадада собиқ мактаб-интернат ҳудудида топилган болалар қолдиқлари фонида 4 та черковга ўт қўйилди

BBC хабар қилишича, шанбага ўтар кечаси Британия Колумбияси провинциясининг иккита аҳоли пунктида бир вақтнинг ўзида Авлиё Анна черкови ва Чопак черкови ёниб кетди.

Бундан 6 кун олдин, Канада туб халқлар Кунида Британия Колумбиясида 2 та черков ёниб кетганди.

Полиция ҳозирча черковларга касддан ўт қўйилган деб таъкидлагани йўқ, лекин ёнғин ҳолатлари кучли шубҳа билан текшириляпти.

«Аввалги икки ёнғинни ва бу икки янги ёнғинни тергов қилиш ишлар давом этяпти. Ҳеч ким ҳибсга олингани йўқ, ҳеч кимга айблов билдирилмаган», - деди Канада Қирол отлиқ полицияси маҳаллий бўлинмасининг матбуот котиби, сержант Джейсон Бэйда.

Қуйи Симилкамин маҳаллий ҳиндулар жамоси раҳбари Кит Кроу ҳикоя қилишича, шанба куни тунда унга қўнғироқ қилишган ва Чопак черкови ёнаётганини айтишган. У бир ярим соатда воқеа жойига етиб борганида черков ёниб кул бўлганди.

«Мен ғазабдаман. Бу билан нимага эришиш мумкинлигини тушунмайман. Муаммолар юзага келади», - деди Кит Кроу. Унинг айтишича, жамаода кўпчилик католиклар бўлиб, бу воқеадан хафа бўлган.

Май ва июнь ойларида Канада ғарбидаги икки жойда, жумладан, Британия Колумбиясида ўтмишда ҳиндуларнинг болалари зўрлик билан олиб кетилган икки интернет жойлашган жойларда 966 та номсиз қабрлар топилганди.

Бу интернатлар XIX-XX асрларда ҳиндуларни ассимиляция қилиш дастурининг бир қисми бўлган. У давлат дастури бўлган, лекин интернатлар диний ташкилотлар томонидан бошқарилган.

Май ойида Британия Колумбиясининг Камлупс аҳоли пунктида собиқ интернат ҳудудида 215 та боланинг қабри топилган. Ушбу интернат 1890 йил очилган бўлиб, 1978 йилда ёпилган ва Рим католик черкови томонидан бошқарилган.

25 июнь куни Cowessess First Nation (орган самоуправления коренных народов на юго-востоке провинции Саскачеван) вакиллари Саскачеваннинг Маривал қишлоғида яна 751 та номсиз қабр топилганини маълум қилди. Уларнинг ҳаммаси ҳам болалар қабри эканлиги аниқ эмас. Маривалдаги интернат ҳам Рим католик черкови томонидан бошқарилган.

Ҳиндуларнинг болалари интернатларда асосан оғир шароитлар туфайли вафот этган: бинолар жуда эски бўлиб, яхши иситилмасди, санитария қоидалари ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади.

Ассимиляция дастури Канадада 1863-1998 йилларда амал қилган ва бу вақт давомида ҳукумат 150 мингдан ортиқ ҳинду болаларни ота-оналардан тортиб олиб, интернатларга жойлаштирган. У ерда уларга она тилида гапириш тақиқланган, ҳиндулар турмуш тарзи ва анъаналаридан узоқлаштирилган.

2008 йил Канада ҳукумат томонидан ташкил қилинган комиссия интернатлар битирувчиларининг аксарияти ўз жамоаларига қайтиб бормаганини аниқлади ва мажбурий ассимиляция сиёсатини маданий геноцид деб атади. Канада ҳукумати ўшандаёқ туб халқлардан узр сўраган.