loader
Foto

УЕФА ўз эмблемаси рангларини ЛГБТ одамларни қўллаб-қувватлаш учун ўзгартирди

Ташкилотнинг Instagram саҳифасида айтилишича, УЕФА камалакни «ҳурмат қилади»: «Бугун УЕФА камалак рангига бўялганидан фахрланади».

Шунингдек, нашрда айтилишича, ушбу рамз ташкилотнинг «асосий қадриятларини мужассам этади». «Айрим одамлар УЕФАнинг ЕВРО-2020 ўйини ўтказиладиган стадионни камалак ранглари билан ёритиш ҳақида Мюнхен шаҳри илтимосини рад қилганлигини «сиёсий» қарор сифатида изоҳладилар», — дейилади нашрда. Бироқ ташкилот бу фикрга қўшилмади ва Германия билан ўйинда стадионда Венгрия терма жамоаси ўйинчилари борлиги сабабли бу илтимоснинг ўзи сиёсий эканлигини таъкидлади.

«УЕФА учун камалак — сиёсий рамз эмас, балки янада хилма-хил ва инклюзив жамиятга қатъий садоқатимиз белгисидир», — дейилади хулоса тариқасида.

Аввалроқ Венгрия бош вазири Виктор Орбан Мюнхен шаҳри раҳбарияти УЕФАдан футбол стадионини камалак ранглари билан ёритишга рухсат сўраганидан сўнг, ушбу шаҳарга сафарини бекор қилганди. Шу билан бирга УЕФА Мюнхенга стадионни камалак ранглари билан ёритишни тақиқлади. Спорт ассоциацияси бу қарорни сиёсий акцияларга рухсат бера олмаслиги билан изоҳлади.

Июн ойининг ўрталарида Венгрия парламенти мактабларда ва болалар учун таълим дастурларида ЛГБТ тарғиботи тақиқланадиган қонунни мақуллади. Гей-тарғиботнинг тақиқланиши ташкилотларга ҳам тааллуқли: Венгрия жинсий таълим дарслари ўтиш рухсат берилганлар рўйхатини чеклаб қўйди.