loader
Foto

Fortnite Каъбани бузишга ундаяптими?

"Марказ аввалроқ ёшларнинг ақли-ҳушини олиб қўядиган, уларни фойдали билим олиш ёки ишлаш бўйича асосий вазифалардан чалғитадиган ҳамда бошқаларга зарар етказиш, ўзини шикастлаш ва нафратга уйғотиб, реал воқеликдн узоқликда виртуал дунёга қамаб қўядиган айрим видеоўйинлар ҳақида огоҳлантирганди», - Facebook орқали эълон қилинган ал-Азҳар баёнотида.

Баёнотда қўшимча равишда айтилишича, Fortnite видеоўйини қуролга эга бўлиш ва кейинги даражага чиқиш учун ўйинчиларни Каъбани бузишга ундар экан. «Бу ёшларнинг эътиқоди ва ўз ҳурматини билишига таъсир этади ва муқаддас жойларнинг аҳамиятини қадрламайди. Шундай қилиб, марказ зўравонликка ундайдиган ёки имонни бузадиган ёки диний эътиқодларга нафратни намойиш этадиган сохта ғояларни ўз ичига олган барча видеоўйинларни тақиқлаш зарурлигини такрорлайди».

Fortnite ишлаб чиққан мутахассислар жамоаси, яъни Epic Games компанияси онлайн тасивирлар ҳақиқийлигини тасдиқлади, лекин оригинал ўйинда ҳеч қандай «Каъба» йўқлигини ва «қайд етилган контент - бу ўйинчи томонидан ижодий режимда яратилган оролдир, бу ерда сиз оролда Каъбани йўқ қила олмайсиз» деб таъкидлади.

Айтиш жоизки, Fortnite да «Каъба» анча олдин пайдо бўлган, лекин ал-Азҳар олимлари бу ҳақида энди хабар топган кўринади. Шунга ўхшаш воқеа икки йил олдин ҳам рўй берган, ўшанбда «Каъба» бошқа бир оммавий баттл-роялда — Player Unknown Battle Ground (PUBG) ўйинида пайдо бўлганди. У сафар дастурчилар узр сўради ва мусулмонлар учун ҳақоратли бўлган контентни йўқотишга ваъда берди.