loader
Foto

Пандемияга қарши курашни қўллаб-қувватламган уч президент ҳалок бўлди. Навбатдаги ким?

Бу сайёрада ҳукумат раҳбарлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан COVID-19 вакциналари олишдан бош тортган фақат учта мамлакат бор. Бу давлатлар – Бурунди, Танзания ва Гаити.

ЖССТ талабларини рад қилган мамлакатларнинг мансабдор шахслари ҳар бир мамлакатнинг президентлари эди.

Бурунди президенти Пьер Нкурунзиза 55 ёшида юрак тўхтатишдан ўлди.

Танзания президенти Джон Магуфули 61 ёшида коронавирусдан ўлди.

Гаити президенти Жовенель Мойз номаълум шахслар томонидан ўлдриб кетилди.

Тасодифми?

Бу учала эркак хизмат вазифаларини бажараётганида ўлиши эҳтимоли қанчалик юқори эди? Уларнинг учаласида ҳам умумий бўлган ягона нарса бу – улар ўз мамлакатлари учун вакцина қабул қилишни рад этган.

Охирги пайтлар Хэл Тернер конспирологлар жамиятини қизиқарли креатив билан қувонтирмай кўйганди, мана энди кутилмаганда, афтидан, илгари ҳеч ким эътибор қаратмаган нарсаларда сарҳисоб қилди: вакцинани рад қилган уч президент бирин-кетин бу дунёни тарк этди.

Биз бу «мўъжиза»ни қандай тушунтиришни билмаймиз, лекин ҳозирда аҳолисининг атиги 1%и эмланган ва бошқа ҳеч ким эмланишни истамаётган Япония бош вазири жаноб Ёсихиде Сугадан хавотирдамиз. Жаноб Ёсихиде дарҳол ўзини ёмон ҳис қиладими, ёки олдин ЖССТ унга ўлик балиқ юборадими, биз билмаймиз, лекин воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.