loader
Foto

Афғонистон Россиянинг Марказий Осиёдаги иштирокини кенгайтириш учун баҳона сифатида

Афғонистондаги кескинлик кучайиб бораётган шароитларда «Толибон» ҳаракати делегациясининг Москвага ташрифи яна халқаро ҳамжамиятнинг эътиборини Россияга қаратди.

Гарчи Москвада АҚШ ҳарбийларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилишидан мамнун бўлишсада, Россия Афғонистондаги вазиятнинг беқарорлашуви ва бу мамлакатдаги кескинликнинг қўшни давлатларга тарқалашидан манфаатдор эмас. Айнан шу сабабли Россия 2003 йил тақиқланган ташкилотлар қаторига киритилган «Толибон» билан Москвада учрашув ташкил қилинди.

Сир эмаски, 21-асрдан бошлаб Россия миллий хавфсизлик кафили бўлган ҳудудлар сифатида кўриб чиқиладиган Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатларида таъсирини кучайтирмоқда. Бу минтақаларда жараёнларга энг кичик аралашувни Москва таҳдид сифатида қабул қиляпти ва «геосиёсий ўйинлар»нинг ҳар қандай шаклларига қарши чиқяпти.

Афғонистондаги кескинлик кучайишининг навбатдаги тўлқини Россияни Ўзбекистон ва Тожикистон билан масалаҳатларга ундамоқда. Ҳамма нарса шундан далолат берадики, Россия Федерациясининг Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳарбий ҳамкорлиги фақат кучайиб боради. Агар Афғонистондаги тўқнашувлар Тожикистонга тарқаладиган бўлса, Москва республикани «ҳимоя қилиш» механизмини ишга туширади. Параллел равишда, Марказий Осиё республикаларининг ўзи яқинда унинг хизматларига «муҳтож бўладиган» Москва билан янада фаолроқ яқинлашишга уриняпти.

Афғон муаммосининг ҳал қилиниши Москва манфаатларига мувофиқ, Россия йиллар давомида тарғиб қилаётган, лекин тўлиқ куч билан ишлашига эриша олмаган Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилотини (ЖХШТ) ривожлантириш нуқтаи назаридан ҳам муҳимдир. Россия Федерацияси Хитой унга аъзо бўлмаган ушбу ташкилотни минтақа мамлакатлари билан интеграция воситаси сифатида кўриб чиқади, бироқ ЖХШТ аъзолари ўзаро бошидан кечираётган муаммолар унинг фаолият майдонини чегаралаб қўяди. Шу сабабли ЖХШТ бугунги кунда учрашувлар ва қўшма машғулотлар билан чекланиб қолмоқда. Афғон муаммоси бу ташкилотни ҳаракатга келтира оладиган умумий таҳдидга айланди. Шу сабабли тахмин қилиш мумкинки, якин вақтларда биз ЖХШТ ҳақида тез-тез эшитамиз.

Натижада, Афғонистондаги вазият қандай ривожланишидан қатъи назар, Россиянинг Марказий Осиё республикалари билан ҳарбий ҳамкорлиги янада кенгайиши ва ҳатто, Қирғизистон ва Тожикистонда мавжуд базалардан ташқари, Ўзбекистонда ҳам янги Россия базалари очилиши эҳтимолини қайд этиш мумкин.

Профессор Иляс Кемалўғлу, Мармара университети тарих факультети ўқитувчиси

Абу Муслим таржимаси