Қурилиш лойиҳаси қатарлик экспертлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Масжиднинг ташқи қиёфасида ҳам тожик, ҳам дунё меъморчилиги элементлари ўз аксини топади.
Диний мажмуа ҳар бирининг баландлиги 75 метр бўлган тўртта минора, шунингдек, баландлиги 50 метр атрофида бўлган катта гумбаз ва яна турли ўлчамдаги 20 та гумбаздан иборат.
Масжид мажмуаси таркибига намозхоналар, кутубхона, музей, мажлислар зали, йиғилишлар ва қабуллар ўтказиш учун зал киради.