loader
Foto

«Толибон» Афғонистоннинг Душанбедаги элчихонаси ҳисобрақамига «адашиб» 800 минг доллар ўтказди

Ўшанда, Кобулга қайтгач, Ашраф Ғани молия вазирига Вахдатдаги мактаб қурилишина 800 минг долларга яқин маблағ (айрим маълумотларга кўра, гап 785,6 минг доллар ҳақида) ажратишни топширганди.

Афғонистон Молия вазирлиги бу маблағни Афғонистоннинг Тожикистондаги элчихонаси ҳисобига ўтказиши керак эди, бироқ август ойида Афғонистондаги вазият кескин ўзгарди, «Толибон» ҳокимият тепасига келди ва Ғани мамлакатдан қочиб кетди.

Афтидан, бу пулни Кобулдаги молия вазирлигининг ҳисоб рақамларида ўтказиш учун адресат кўрсатилган ҳолда қолган ва «Толибон»дан Молия вазирлигининг янги эгалари маблағни ўтказишган.

Ноябр охирида «Толибон» (дунё ҳамжамияти томонидан тан олинмаган) мамлакатни шундай деб атаётган Афғонистон Ислом амирлиги ташқи ишлар вазирлиги Афғонистоннинг Душанбедаги элчихонасига 800 минг долларга яқин пулни қайтаришни талаб қилиб мактуб йўллади.

Афғонистон элчихонаси «Авеста»га унинг ҳисобрақамига долларда йирик миқдорда пул келиб тушганини ва бу маблағлар элчихона эҳтиёжларига сарлфнганини маълум қилди.

«Биз бу пулларни толибларга қайтара олмаймиз, чунки «Толибон»ни нафақат биз, ҳатто бутун дунё ҳам тан олмади», деб изоҳ беришди дипломатик ваколатхонада.