loader
Foto

Мексикада 3 йил ичида 68 нафар фаоллар ва 43 та журналист ўлдирилди

Мексикада 2018 йил декабрида бўлиб ўтган сайловларда президент Андрес Мануэл Лопес Обрадор ғалаба қозонганидан бери 68 нафар фаоллар ва 43 та журналист ўлдирилди

Бир ой ичида мамлакатда 3 нафар фаоллар ва ҳуқуқ ҳимоячилари отиб ўлдирилгандан кейин жиноятчилик ҳақида статистика маълумотлари Мексика ИИВ томонидан маълум қилинди.

Вазирликнинг қайд етишича, 2018 йил охиридан буён давлат ҳимоясида бўлган 1478 фаол ва журналистдан тўққиз нафари ҳалок бўлган.

Президент Обрадор лавозимни эгаллаши билан дарҳол давлат томонидан ОАВ ходимлари учун ҳимояни ваъда қилганди.

Мексика ҳукумати охирги пайтларда берилган ваъдаларнинг бажарилмаётгани учун кескин танқид қилиняпти.

Таъкидланишича, кўплаб журналистлар ва фаолларнинг ўлдирилиши наркокартеллар ёки коррупцияга ботган амалдолар томонидан уюштирилмоқда.

Содир этилган жиноятларнинг кам сонли қисмигина очилмоқда.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР