loader
Foto

Хитойда икки кун ичида тўртта тўғон қулади

Хулунбуир шаҳри ҳокимияти WeChat аккаунтида хабар қилишича, 16660 киши зарар кўрди, 21 775 гектар (53 807 акр) қишлоқ хўжалик ерлари сув остида қолди. Шунингдек, кўприклар ва бошқа транспорт инфратузилмаси объектлари вайрон бўлди.

Хитой ижтимоий тармоқларида жойланган лавҳалардан тўғонлардан бирини сув ювиб юборгани ва тошган сув яқин атрофдаги далаларни босгани кўринади.

Бу тармоққа бугун келиб тушган, лекин кечаги кун учун янгилик эди, бугун эса Хитойда қулаган тўғонлар сони кўпайди – @tZEinform га ҳавола қилган ҳолда Stich никли ўқувчимиз хабар беришича, гап тўртта қулаган тўғон ҳақида бормоқда.

Бу тўғонларнинг қулаши ҳеч қандай катта фалокатни англатмайди, чунки Хитойда бундай сув омборлари юз минг атрофида.  Бироқ, Хитой ҳукуматининг ёзишича, бу сув омборларининг 80% дан ортиғи ёши қирқдан катта ва уларнинг баъзилари хавфсизликка таҳдид солмоқда.

Ўтган галги тошқиндан қандайдир қилиб омон қолган бу сув ҳавзаларидаги тўғонлар таъмирланган бўлиши эҳтимоли паст, шунинг учун ҳам бу кичик тўғонлар бирин-кетин қулай бошлаши ва йирик домино таъсирини юзага келтириши мумкин. Ва ниҳоят, тўлқин сув омборининг ҳажми куб метрда эмас, балки куб километрда ўлчанадиган у ёки бу ГЭСга бориб тақалади.

Ушбу гидроэлектр станцияларидан бири - дунёга машҳур «Уч дара» гидроузели бўлиб, кўплаб кузатувчиларнинг диққат-эътибори унга қаратилган.  2020 йил ғарб ОАВ сунъий йўлдош ёрдамида олинган тўғонлар расмларини чоп этди, уларда жиддий деформациялар қайд этилган, лекин Хитой ҳукумати расмлар photoshop ёрдамида ишлов берилган деб айтди ва ҳамма нарсани рад этди.

Бироқ, 2021 йил баҳорида нимадир ўзгарди ва хитойликлар фотосуратларни ҳақиқий деб атади, деформациялар мавжудлигини тан олди ва расмларга фотошоп ёрдамида «сал-пал» ишлов берилганини айтди. Коммунистик режимларнинг ҳалокатларни бартараф қилишдаги тажрибасидан биламизки, бу «сал-пал» дегани пролетариат диктатураси тилидан оддий тилга таржима қилганда – «қўлингдан келса, ўзингни қутқариб қол» деган маънони англатади. Телевизор орқали дикторлар кичик миқдорда радиация чиққани ва АЭСда минимал бузилишлар ҳақида хабар қилган Чернобил ҳалокати ҳам худди шундай бошланган эди.

«Уч дара» тўғони 2021 йил ёзида қулайдими ёки бу бироз кейинроқ рўй берадими – фол очиб ўтирмаймиз, чунки биз саволга аниқ жавобни билмаймиз. Лекин шу нарса аниқ-ки, жанубдан Хитойга катта «Чемпака» циклони келмоқда:

Германиядаги сув босқини билан боғлиқ вазиятни шарҳлаб, ўқувчилар эътиборини қаратганимиздек, циклонларда қитъаларга жуда узоқ кириб бориш борасида ғалати тенденция пайдо бўлди. Шунинг учун бу «Чемпака» Янцизи дарёси ҳавзасига бемалол етиб бориши мумкин деб ўйлашимиз мумкин, шундай экан, воқеалар ривожини кузатиб борамиз.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР