Эслатиб ўтамизки, аввалроқ маълум бўлганидек, Саудия Арабистони Бош прокуратураси Хашукджининг ўлимига Истанбулда воқеа содир бўлишидан бир кун олдин келган Саудия Арабистони фуқаролари ва консулхона ходимлари ўртасида «олдиндан режалаштирилмаган жанжал» олиб келган эканлиги ҳақида хабар тарқатганди. Бўғиб ўлдириш бевосита ўлим сабаби бўлди. Қотилликн тергов қилиш доирасида 18 киши ҳибсга олинди. Хашукджи Туркияда 2 октябрь куни, Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консулхонасига такрорий уйланиш учун ҳужжатларга келганидан кейин ғойиб бўлганди.