loader
Foto

Озарбайжон ва Арманистон чегарасидаги жанглар

Озарбайжон Мудофаа вазирлигининг баёнот беришича, ҳужумни Арманистон қуролли кучлари бошлаган, улар «ўқотар қуроллар ва гранатометлардан Озарбайжон армиясининг позицияларини кучли ўққа тутган». Икки нафар озарбайжон ҳарбийси яраланди. Озарбайжон Арманистонни «давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича музокараларни бошлаш»га чақирди.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги шунингдек, Россиянинг маҳаллий вақт бўйича тонгги соат 10 да (Москва вақти бўйича 9 да) Арманстон билан чегарада ўқ отишни тўхтатиш бўйича таклифини қабул қилганлигини маълум қилди. Вазирликнинг таъкидлашича, шунга қарамай, Арманистон Озарбайжон позицияларини ўққа тутишда давом этган.

Арманистон эса, ўз навбатда, жангни Озарбайжон бошлаган деб даъво қиляпти.

Икки давлат чегарасидаги вазиятнинг навбатдаги кескинлашуви май ойида бошланганди, лекин ўшанда сўнгги отишма ўтган ойнинг ноябрида Қорабоғ уруши тугаганидан кейин энг ҳалокатлиси бўлди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР