loader
Foto

ОАВ: Саудиялик дзюдочи аёлнинг яҳудий спортчига қарши жанг қилишига Муҳаммад бен Салмон фотиҳа берди

Бунгача Исроилни унинг Фаластин халкига нисбатан босқинчилик сиёсати туфайли бойкот қилиш маъносида бошқа араб мамлакатларидан бўлган спортчилар Хершко билан мусобақада баҳслашишдан бош тортган эди.

Ал-Кахтаний амалда араб мамлакатлари спортчиларининг кўп йиллик анъанасини бузди. Қолаверса, бу Исроил билан муносабатларни нормаллаштиргандан сўнг у билан алоқаларни ташқи сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаган ар-Риёднинг ташқи сиёсий кун тартибига мос келади.

Баҳсда исроиллик спортчи ғалаба қозонди. Фурсатдан фойдаланиб, Исроил ва Саудия Арабистони вакиллари яна бир бор сўрашиб ва бирдамлик маъносида қўлларини кўтариш асносида ўзаро ҳамжиҳатликни намойиш этдилар.