loader
Foto

Бола жинсини танлаш туфайли «йўқотилган» миллионлаб қизлар – бу «белгиланган вақтда портлайдиган бомба»

Туғилиш пайти жинслар нисбати носимметрик бўлган мамлакатлар 2030 йилга келиб 4,7 миллионта қизни «йўқотади», 2100 йилга келиб эса, бу рақам 22 миллионга етиши мумкин», - деб хабар қилади The Times.

«BMJ Global Health журналида чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатадики, 1970-йиллардан бошлаб Жанубий-Шарқий Европадан Жанубий-Шарқий Осиёгча бўлган бир нечта мамлакатда туғилишдан олдин жинсий танлаш жинсий нисбатнинг ўғил болалар фойдасига бузилишига олиб келди. Бу аҳолининг учдан бир қисмидан ортиғида ёш эркакларнинг ортиқчалигига олиб келади, бунинг ижтимоий ва иқтисодий оқибатлари қандай бўлиши эса ҳали номаълум", - деб таъкидланади мақолада.

(...) «Аёллар сонининг кутилганидан кам бўлиши жамиятга қарши ҳатти-ҳаракатларга олиб келиши, якуний ҳисобда узоқ муддатли барқарорликка ва барқарор ривожланишга таъсир этиши мумкин», - деди Саудия Арабистони қирол Абдуллоҳ университетидан тадқиқотнинг етакчи муаллифи, доктор Фэнцин Чао.

"Башоратлар 1970 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда 204 мамлакатдан 3,26 миллиард туғилганлик тўғрисидаги маълумотлар базасига, шунингдек, 2021 йилгача туғилишида тенг бўлмаган гендер нисбатига дуч келган мамлакатларнинг, масалан, йиллик туғилиш кўрсаткичи энг катта бўлган Хитой ва Ҳиндистон тажрибаларига асосланган. Яқин йилларда Покистон, Нигерия ва Саҳрои-Кабир жанубидаги мамлакатларда ҳам бу тенденциянинг кузатилиши кутилмоқда ", деб ёзади газета. [...]

Манба: The Times