loader
Foto

Фитна назарияси тарафдорлари ҳар доим ҳақ бўлиб чиқмоқда

Сотув ҳажми борасидаги прогнозлар шиддат билан ўсмоқда: 2022 йилга келиб Moderna уларни 30 миллиард долларга, Pfizer эса 56 миллиард долларга баҳоламоқда", - деб ёзади Швейцариянинг Le Temps газетаси таҳририяти.

"Биринчи реакция қандай бўлди? Наҳотки Европа Иттифоқи ва ушбу фармацевтика компаниялари шунчалик соддаки, фитна назарияси тарафдорларининг тегирмонига сув қуйса? Ҳар нарсага шубҳа билан қаровчиларни ҳамма жойда айни пайтда эмлаш инфекциядан ҳимоя қилишнинг энг яхши воситаси, пандемиядан азият чеккан жамият учун нормал ҳолатга қайтишнинг энг яхши кафолати эканлигига ишонтириш вақти келди", - деб ҳисоблайди мақола муаллифи Серж Мишель.

"Фитна назарияси тарафдорлари эса қатъият билан қуйидагиларни такрорламоқда: пандемия - хавфли маҳсулотларни сотиш орқали бизнинг эркинликларимизни ўлдириш ва миллиардлаб даромад олиш учун махфий равишда ҳаракат қиладиган кучларнинг маккорона режасидир", - дейилади мақолада.

31 июль, шанба куни Женевада бўлиб ўтган эмлашга қарши бўлган одамларнинг намойишида Женева университетининг собиқ приват-доценти, ўзининг собиқ иш берувчиси билан низолашгандан кейин «комплосфера»га ўтган Астрид Штукельбергер айнан шу ҳақида таъкидлади: "Нима қилиб бўлса ҳам, сиз касал бўлишингизни истаётганлар бор, [...] бизни абадий пандемия кутяпти!" Сўнгра у барча илмий далилларга зид равишда қўшимча қилди: "РНК-вакцина 48 соат ичида репродуктив органларга [...] ва орқа мияга таъсир этади, бу эса саратонга олиб келиши мумкин". Энди эса у ва унинг кам сонли издошлари: "Биз ҳақ эдик, дунёни фойда кетидан қувиш бошқаряпти!" деб қичқириши мумкин.

(...) "Бироқ агар Moderna ва Pfizer аксинча, нархларнинг пасайиши ҳақида эълон қилганида эди, бу уларнинг ўз заҳарини сўнгги ўжар шахсларга ҳам ўтказиш йўлида ҳеч қандай усуллардан тап тортмаслигининг бевосита далили ҳисобланган бўларди. Лекин фармацевтика компанияларини бу асло оқламайди: уларнинг Европа Иттифоқига нисбатан кучли позицияси афзалликларидан фойдаланиш усули камида ўз вақтида эмас ва ваколатсиздир", - хулоса қилади таҳририят.

Манба: Le Temps