Эндиликда ушбу «MUNARA TV» телеканалида Қозоғистон Мусулмонлар диний идорасининг телевидение соҳасидаги ахборот-тарғибот ишлари намойиш этилади.
«MUNARA TV» аҳолининг диний саводхонлигини ошириш, шунингдек, ёш телетомошабинларда инсонпарварлик, одоб-ахлоқ ва ватанпарварлик каби қадриятлар шакллантиришга қаратилган.
Қозоғистон Мусулмонлар диний идораси маълумотларига кўра, телевидение орқали онлайн-маърузалар ташкиллаштириш ҳам режалаштирилган. Бундан ташқари, онлайн режимида долзарб саволларга жавоблар берилади.
Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон Мусулмонлар диний идораси ўз телеканали ва радиосини очиш 2020-2025 йилларда стратегик ривожланиш дастурига киритилган. Шу муносабат билан Қозоғистон Мусулмонлар диний идораси ОАВ соҳасидаги ишлар ҳажмини ошириш ниятида.
Маълумки, Қозоғистон Мусулмонлар диний идораси Раиси, Бош муфтий Науризбай кажы Таганулы ташаббуси билан мамлакатда эпидемиология вазиятида «Халык Арна» телеканали ишга туширилган.
ОАВ турли фаолият йўналишлари бўйича ишлар тизими онлайн режимига ўтказилган даврда «Халык Арна» телеканал жамоатчилика ўз вақтида ахборот ва маърифат таълим дастурлари таклиф қилди.