loader
Foto

Намоз ҳукмларида хилоф қилувчи кишининг орқасида намоз ўқиш

Чунки имом ўринли ижтиҳод ёки ўринли тақлид қилувчи бўлгач, муқтадий унга эргашмай алоҳида намоз ўқиши фирқаларга ажралишни келтириб чиқаради. Маълумки, зоҳирий ихтилоф ботиний ихтилофга олиб боради.

а.    Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ва шогирдлари наздида, киши танасидан қон чиққанда таҳорат синади. Бироқ Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ Ҳорун Рашиднинг қон олдириб таҳорат қилмаганини кўрганда (чунки имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ халифага шундай фатво берган) у кишининг орқасида намоз ўқиганлар. Лекин намозни қайтармаганлар.

б.    Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳ Бағдодга борганида ҳанафийлар масжидида жамоат билан намоз ўқиб, бомдодда "Қунут" дуосини тарк этганлар. Ҳанафий уламоларимиз бу ҳолатни изоҳлаб: "Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳ имом (Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ)га нисбатан одоб сақлаб шундай қилганлар", дейишган. Шофеийлар эса: "Ўша вақтда имом Шофеий алайҳир роҳманинг ижтиҳоди ўзгарган", дейишади.

в.    Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ қон олдиргандан ва тана кесилгандан кейин таҳорат олиш лозим деб билар эди. Бироқ бир куни "Имом қон олдиргач, қайта таҳорат олмай намозга турса, унга эргашиш жоизми?" деб сўрашганда, у киши: "Қандай қилиб имом Молик ва Саъид ибн Мусаййибнинг орқасида намоз ўқимаслигим мумкин", деб жавоб берганлар.

Бироқ кейинги даврнинг баъзи фақиҳлари бу борада қаттиқроқ ҳукмга мойил бўлишган. (Ибн Обидин. Раддул муҳтор ъалад Дур рил мухтор. "Булоқ". 1-ж. 378-448-6. Муҳаммад ибн абил Аббос Шаҳобиддин Рамлий. Ниҳоятул муҳтож ила Шарҳил Минҳож. 2-ж. 160-161-6. Абдулҳамид Ширвоний. Ҳавашии Туҳфатул Муҳтож би шарҳил Минҳож. 2-ж. 254-6. Мансур ибн Юнус Буҳутий. Кашшофул киноъ ъала матнил Нҳно. 1-ж. 442-6. Ибн Таймия. Мажмуъул фатово. 23-ж. 352-372-6.)

Катта фиқҳ, 2-жилд

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР