loader
Foto

Хитойлик хакерлар тарихда биринчи бор Исроилга ҳужум уюштирди. Дунё саҳналари ортида нимадир ўзгарди

FireEye халқаро киберхавфсизлик компаниясининг душанба куни қилган эълонига кўра, Хитойдан мувофиқлаштирилган кибер ҳужум Исроилнинг ўнлаб давлат ва хусусий ташкилотларига зарба берди.

Бу Исроилга кенг кўламли Хитой ҳужумининг биринчи ҳужжатлаштирилган ҳолатидир. Бу бошқа кўплаб мамлакатлар, жумладан, Эрон, Саудия Арабистони, Украина, Ўзбекистон ва Таиландни нишонга олган кенгроқ кампаниянинг бир қисми эди.

Компания ҳисоботига кўра, Исроилдаги мақсадларга давлат органлари, шунингдек кемалар қатнови, юқори технологиялар, телекоммуникация, мудофаа, илмий ва ахборот технологиялари соҳаларида хусусий ташкилотлар киритилган.

Фойдаланилган хакерлик воситаларини таҳлил қилиб, уларни ўтмишдаги шунга ўхшаш ҳужумлар билан таққослаган FireEye ушбу ҳужумлар ортида Хитой разведка хизматлари ва уларнинг Давлат хавфсизлиги вазирлиги турган, деган хулосага келди.



Нималар рўй берди:

Хитой разведкасининг Исроилга катта кибер ҳужуми

Қачон: 2019-2020 йй.

Жабрланувчилар: Исроилнинг ўнлаб давлат ва хусусий ташкилотлари, жумладан, мудофаа идоралари

Нималар ўғирланди: Маълумотлар, электрон хатлар ва юзлаб ҳужжатлар

Ҳжумдан мақсад: Технологияларни ўғирлаш ва бизнес-таҳлил

Қандай: Серверлардаги заифликлардан фойдаланиш

IT-компаниялар айниқса кучли эътибор қаратилган нишонлар бўлди, чунки улар таъминот занжири таҳдидини ифодалайди, бу эса улар орқали хакерлар бошқа кўплаб компанияларнинг маълумотлригача етиб бориши мумкин. Ҳужумлар ноу-хау, тижорат сирлари ва бизнес маълумотларини ўғирлашга қаратилган эди.

FireEye нинг Исроилдаги нишонлар бўйича текширувини олиб борган Саназ Яшарнинг айтишича, ҳужумларнинг эҳтимолий омиллардан бири Хитойнинг «Бир камар, бир йўл» ташаббуси бўлиб, у бутун дунё бўйлаб Хитой моллари учун узлуксиз ер усти ва сув йўлларини яратишга мўлжалланган. Ушбу ташаббус «Хитой иштирок этадиган йирик инфратузилма лойиҳалари, жумладан, Исроилдаги портлар ёки темир йўллар билан боғлиқ», - деди у.

«Хитойнинг Исроилга яна бир қизиқиши унинг технология секторидир», - дейди Яшар. «Уларнинг беш йиллик режаларида акс эттирилган Хитойнинг манфаатлари майдонида бўлган соҳаларда жалб қилинган кўплаб Исроил компаниялари бор».

Яшарнинг сўзларига кўра, хитойликлар киберхавфсизлик, қайта тикланадиган энергия, қишлоқ хўжалиги технологиялари ва 5G коммуникациялари каби соҳаларда ноу-хауга катта қизиқиш билдирмоқда. «Хитой билан бизнес қиладиган ҳамма ҳам улар билан қизиқади», деди у.

Яшарнинг айтишича, хакерлар асосан электрон почта ва ҳужжатлардан фойдаланишган. «Жиноятчи айниқса, электрон почтага қизиқиб, кўплаб электрон почта хабарларини тўплади. Биз уларнинг кириши билан дарҳол тармоқ картасини тузиб, электрон почта ва ҳужжатлар серверларини излади».

Улар, шунингдек, фойдаланувчиларнинг номлари ва паролларини қўлга киритди - эҳтимол, бир хил мақсадларга қайта ҳужум қилиш имкониятига эга бўлиш учун.

Кўп йиллар давомида, Исроил ҳар хил кибер кампанияларнинг объекти бўлган. Асосий эътибор ўнлаб Исроил ташкилотларига зарба берган Эрон билан кибер урушга қаратилган. Фаластинликлар ҳам турли исломий гуруҳлар каби, кибермаконда Исроилга ҳужум қилган.

Аммо Хитойнинг кўламдаги каби Исроилга қарши кампанияси ҳеч қачон бўлмаган. Шунинг учун Исроил бунга жавоб беришга мажбур бўлиши мумкин.

Бутун дунёда ҳар куни турли хилдаги кибер-ҳужумлар рўй беради: АҚШ билан Хитой ва Россия, Эрон билан Исроил ўзаро ҳужум алмашади, КХДР азаматлари эса умуман ҳаммага ҳужум уюштиради. Бироқ, Хитой ҳали Исроилга қандайдир ҳужум қилмаган эди, худди Исроил ҳам Хитой интернет-майдонида безорилик қилмаганидек. Мана энди, аслида, хитойликлар у ерда нима излаётгани, муваффақиятга эришгани ёки эришмагани унчалик аҳамиятсиз. Энг асосийси, дунёда глобал миқёсда нимадир ўзгарди, анчадан бери амал қилиб келган ўйин қоидалари ўзгарди ва бугунги кунда глобал дунё ҳолати яқин ўтмишда бўлганидек эмас. Катта эҳтимол билан, бундай ҳолат, башоратларда айтилганидек, 200 миллион мўъжизавий қаҳрамонлар ўз ўлимини топадиган Хитой армиясининг Евфратга юриши билан тугамагунча ўзгаришда давом этади, шундай экан, воқеалар ривожини кузатиб борамиз.