Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Макронни Афғонистон аёлларининг ҳуқуқлари ҳақида телевидение орқали мурожаатидан сўнг иккиюзламачиликда айблашмоқда. «Афғон аёллари эркинлик ва қадр-қимматда яшашга ҳақли», – деди у ўз нутқида.
Шу муносабат билан Франция президентига унинг ўзи мактабда рўмол ўраб юришни тақиқлаб, мусулмон хотин-қизларнинг ҳуқуқларини камситаётгани эслатилди.
«Аёлларга қандай кийиниш буюриладиган, бўйсунмаганлар эса, ўқиш ва ишлаш тақиқланадиган ва ҳатто ҳибсга олинадиган жой Франция деб аталади», – деб ёзди Twitterда британиялик шифокор-психиатр Аҳмад Севехли, дея иқтибос келтиради IslamNews сайти TRT World га таяниб.
«Ғарб Афғонистонда аёллар қандай кийинишидан хавотирда. Айни пайтда, Макрон ва Франция мусулмон аёлларга узун кийим кийиш ва рўмол ўрамасликни айтиши мумкин», – таъкидлайди Twitterда Сирож ники остидаги фойдаланувчи.
«Мусулмон аёлларга Францияда тинчлик ва қадр-қимматда яшашга имкон беришмаяпти. Макрон Афғонистондаги аёллар ҳуқуқлари ҳақида гапириш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин бўлган дунёдаги сўнгги шахсдир», - дейди санъатшунос Надин Май.