Эслатиб ўтамиз, 50 ёшли Хари Блумингтон шаҳридаги Дар ал-Форуқ масжидини портлатгани ва абортлар амалга оширилган гинекологик клиникага қарши террористик ҳужумга урингани учун судда айбланган уч киши орасида бўлган. Ҳужум оқибатида Ислом марказида кучли ёнғин келиб чиқди ва фақат мўъжиза туфайли ҳеч ким шикастланмади. Хари жиноятлар мафкурачиси бўлиб, жангари манифестларни эълон қилган, ҳатто ҳукуматни судга берган. 5 ҳафта давом этган суд жараёнидан сўнг Минесота штати федерал ҳайъат суди Харини масжидга ҳужум қилиш билан боғлиқ 5 та жиноий модда бўйича айбдор деб топди, ҳукмдан сўнг маҳкум очлик эълон қилди. Ўзини консерватив насроний деб ҳисобловчи Хари: «Мен Худовандга [гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларда айбланган минглаб америкаликлар] қамоқдан чиқарилмагунча, оғзимга овқат олмайман, деб аҳд қиламан» деб изоҳ берди.
Очлик эълон қилиш унга ҳеч қандай ёрдам бермаслигини англаб, соқолли консерватив янги қадам ўйлаб топди - у ўз жинсини расман ўзгартирди ва энди ўзини Эмили Клэр Хари исмли аёл сифатида танитмоқда, дея хабар беради IslamNews сайти Star Tribune га таяниб. Майкл, яъни Эмили, айнан гендер ўзлигининг бузилиши, ўнг-қанот радикал ташвиқот билан бирга, унинг ҳаракатларига таъсир этгани ва бунинг натижасида Хари масжидга ҳужум амалга оширган "ички можаро"га сабаб бўлган деб даъво қилади.
Адвокат Шэннон Элкинснинг таъкидлашича, "исёнчилар миссияларини" тайёрлаш жараёнида Хари хаки рангли эркаклар ва аёллар кийимини сотиб олиб, қамоққа тушишидан олдин Таиландда жинсини ўзгартириш бўйича операция ҳақида келишиб олган.
Харига якуний ҳукм ҳали эълон қилинмаган ва адвокат, исломофобнинг ёши ва соғлиғи хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, умрбод қамоқ жазоси эмас, балки 30 йиллик қамоқ муддати унинг учун етарли деб ҳисобламоқда. Ҳукм 13 сентябрда эълон қилиниши кутилмоқда.