Нигерияда йил бошидан буён вабо туфайли 1768 киши ҳалок бўлди. Биргина ўтган ҳафта ичида ўткир инфекциядан 72 киши ҳаётдан кўз юмди.
Нигерия касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (NCDC) маълумотларига кўра, 1 январдан 14 августгача бўлган даврда эпидемия 23 штатни қамраб олди ва пойтахт Абужага тарқалди.
Кўрсатилган давр мобайнида 47603 кишида вабо аниқланди.
Нигерияда коронавирус инфекциясининг янги тури (COVID-19) ҳам тарқалишда давом этмоқда.
Аввалроқ нигериялик шифокорлар маош тўланмагани туфайли иш ташлаганди.