loader
Foto

МРБ директори Хашукджининг ўлдирилиши ёзиб олинган аудиоёзувни эшитиб кўрди

Эслатиб ўтамизки, консулхонада рўй бераётган воқеалар олиб эшиттирилиши автоматик равишда «булут»да сақланган ва хавфсизлик хизмати ходимлари уни Хашукджи ҳалок бўлган кун қаллиғига топшириб кетган айфон орқали оча олдилар.

Агар манбалардан олинган маълумотлар тўғри бўлса, энди МРБ директори рўй берган жиноят миқёсини тушуниб турибди ва унинг зиммасига катта масъулият юкланган – эшитган нарсаларни АҚШ Конгресси ва Трамп маъмуриятига етказиш лозим, хабар беради Al Jazeera.

Кеча Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон навбатдаги марта Хашукджини ўлдиришга буюртма берилганидан хабардор ва унга алоқадор эканлигини рад этди. Қиролликнинг амалдаги ҳукмдори журналистнинг ўлдирилишини «қабиҳ» жиноят деб атади ва айбдорларни одил судга топширишни ваъда қилди.

Жаҳон ҳамжамиятининг ушбу баёнотга жавоби, юмшоқ қилиб айтадиган бўлсак, шубҳаомуз бўлди.