loader
Foto

Британия махсус аскарлари Афғонистондан хотинлар либосларини кийиб қочди

Британиянинг SAS махсус бўлинмалари ходимлари Афғонистондан хотинлар либосларини кийиб қочишди. Шу тариқа улар «Толибон» ҳаракати жангариларини алдашни уддалашди.

Британиянинг элита махсус хизмати тахминан 20 та жангчиси Афғонистон жанубида ўз ҳолига ташлаб қўйилганди. Мудофаа вазирлиги уларни самолет ёки вертолетларда олиб кетолмасди, шу сабабли улар Кобулгача мустақил етиб олишларига тўғри келди, дея хабар қилади The Sunday Times.

Айниқса, уларнинг «Толибон» босиб олган Кобул орқали Хамид Карзай номидаги аэропортга етиб олишлари қийин бўлди.

Британияликлар жазоланишдан қўрққани сабабли аёллар либосини кийиб олишига ва ўзларини шариат қонунларига амал қиладиган аёллардай тутишига тўғри келди. Уларнинг ҳаммаси юзига паранжи тутиб олганди. Ўлари билан фақат қурол-яроғ ва ўқ-дори олиб, қолган ҳамма усуналарни ташлаб кетишга мажбур бўлишди.

«Аёллар» гуруҳини бир неча марта «Толибон» патруллари тўхтатган бўлсада, жангарилар ҳеч қандай шубҳали нарса сезишмади ва оқибатда британлар аэропортгача етиб келишди.

Афғонистондаги вазият бу мамлакатда 2001 йилдан бери ҳозир бўлган АҚШ ҳарбий хизматчиларини олиб чиқиш бошлангандан кейин кескинлашди. «Толибон» ҳаракати мамлакатнинг йирик шаҳарларига ҳужумлар бошлади. 15 август куни «Толибон» Кобулга кириб келгани ва бутун Афғонистон ҳудудини назорати остига олганини маълум қилди.

31 август куни АҚШ қўшинларини тўлиқ олиб чикди ва Кобулдан фуқаро шахсларни эвакуация қилиш бўйича операцияни якунлади, шу тариқа 2001 йил 11 сентябрь терактларидан кейин бошланган ушбу мамлакатдаги ҳарбий миссиясига ҳам якун ясади.