loader
Foto

Интернетда баджаҳл “троллар” кўчадагидан кўп эмас

Орхус университети (Дания) сиёсатшунослари сиёсат ҳақида онлайн мунозаралар офлайн низолардан кўра қанчалик кўпроқ тажовузкор эканлигини билмоқчи бўлди. Натижада, улар интернет ноўрин хатти-ҳаракатлар юзага келтириши ҳақида гипотеза ўринсиз эканигини исботлади. Тармоқ фақат уни янада сезиларли қилади, холос.

Кенг тарқалган фикрларга кўра, интернетда тажовузкорликнинг ортиши инсон руҳиятининг одамлар билан жонли баҳс-мунозараларга мослашиши билан боғлиқ. Шунинг учун шахссиз вазиятларда одамларнинг хулқ-атвори ёмон томонга ўзгаради. Муаллифлар психиканинг хусусиятлари ва онлайн муҳит шароитлари ўртасида бундай номутаносиблик мавжудлигини текширишга қарор қилишди. Уларнинг тадқиқоти американинг American Political Science Review илмий журналида чоп этилди.

«Биз онлайн жиззакиликни назорат қилишимиз қийинроқ бўлишига олиб келиши мумкин бўлган кўплаб психологик сабаблари бор. Биз баҳслашаётган одамларнинг юзларини кўрмаймиз, тезкор ёзма мулоқот осонгина тушунмовчиликларга олиб келиши мумкин, - дейди муаллифлардан бири Александр Бор. – Бироқ биз психологик тадқиқотлардан биламизки, ҳамма одамлар ҳам бир хил даражада тажовузкорликка мойил бўлмайди. Якуний ҳисобда бу шахсий хусусиятлар онлайн тажовузкорликнинг муҳимроқ омили бўлиб чиқади».

Иш турли мамлакатларда ўтказилган сўровлар, шунингдек, хулқ-атвор тажрибаларига асосланган. 8 минг данияликлар ва америкаликлар бир неча сўровларда иштирок этиб, улардан онлайн ва офлайн сиёсий баҳсларда иштирок этиш тажрибаси, бундай баҳсларда ўз хатти-ҳаракатлари, бошқа иштирокчиларнинг хатти-ҳаракатлари ва бошқалар ҳақида сўрашди.

Олимлар маълум бир мақоми тан олинишига интиладиган ҳамда онлайн ва офлайн низоларда турли тажовузкор хатти намойиш қиладиганлар интернетда тажовузкор мунозаралар мойил, деган хулосага келди. Шу билан бирга, унчалик тажовузкор бўлмаган ва тан олиниш учун камроқ иштиёқманд одамлар, одатда, онлайн сиёсий мунозараларда унчалик фаол иштирок этмайди.

Сўровлардан биридан келиб чиқадики, иштирокчиларнинг кичик бир қисмигина шахсан онлайн мунозараларда ўзига нисбатан тажовузга дуч келаги ҳақида айтган. Кўпчилик бундай тажовузни четдан, низонинг бошқа иштирокчиларига қарши кузатганини айтди.

Бунда, онлайн баҳсларда тажовузкор ҳужумларни шахсан, жонли равишда қаттиқ баҳсга гувоҳ бўлишдан кўра кўпроқ кўриш мумкин. Шундай қилиб, интернет тажовузкорликни қўзғатмайди, балки бундай хатти-ҳаракатларни анча сезиларли қилади.

Сўров иштирокчиларидан қайси мунозаралар - жонли ёки интернетдаги мунозаралар, уларнинг фикрича, кўпроқ тажовузкор бўлиши сўралган. Кўпчилик иккинчи вариантни душманлик руҳидаги ва тажовузкор деб атаган.

"Бизнинг тадқиқотимиз шуни кўрсатадики, одамлар онлайн сиёсий мунозараларни шундай тажовузкор ҳисоблашининг сабаби онлайн тажовузкор хатти-ҳаракатлар кўпроқ сезиларли эканлигида. Онлайн мунозаралар катта жамоат тармоқларида бўлиб ўтади, ва интернет троллар ҳаракатлари у ерда худди шу одамнинг офлайн муҳитдаги ҳаракатларидан анча сезиларлироқ бўлади" – дея изоҳ беради тадқиқот раҳбари, Орхус университети сиёсий фанлар профессори Микаэль Банг Петерсен.

Муаллифлар янада амалийроқ савол беришди: тажовузкорликни онлайн тарзда камайтириш мумкинми? Биз унчалик тасалли бермайдиган хулосага келдик.

“Биз таълим ёрдами билан нафратга қарши кураша олмаймиз, чунки у жаҳолат билан ҳосил қилинмайди. Тажовузкор одамлар уларнинг сўзлари “тегиб кетиши”ни билади ва айнан шу сабабли улардан фойдаланади. Тадқиқотимиз шуни кўрсатадики, ҳар бир муайян мунозара саҳифаси учун нима нормал ва нима нормал эмаслигини тушунтириш ва бу нормаларни, масалан, модераторлар ёрдамида назорат қилиш керак”, - дейди жаноб Бор.

Унинг фикрига кўра, онлайн муҳитда энг тажвузкор қатнашчилар сезиларли бўлишини турли усуллар билан пасайтириш зарур. Акс ҳолда бу мунозараларда вазмин ва мулоҳазали одамлар камроқ иштирок этади.

«Ижтимоий тармоқлар сиёсий жараёнларда тобора муҳим рол ўйнаётганини ҳисобга олсак, бу демократия муаммосидир», - деб ҳисоблайди у.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР