loader
Foto

Қуръони карим 11 сентябр фожеаси ҳақида 14 аср илгари огоҳлантирган(ми?)

Олимларнинг таъкидлашича: машъум 11 сентябь 2001 (11.09.2001) санаси ва ўша куни рўй берган Нью-Йоркдаги 110 қаватли бинонинг қулаши ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони каримда одамларни қуйидагича огоҳлантирган:

«Ўн биринчи (11) жузъда Қуръони Каримнинг тўққизинчи (9) сураси, яъни  Тавба  сураси бор. Ушбу сура икки минг битта (2001) сўздан ташкил топган. «Мана шу суранинг бир юз ўнинчи ояти (110) қуйидаги маънони ифодалайди:



«Қурган биноларининг (бузиб ташланиши) уларнинг кўнгилларида шак-шубҳа бўлиб қолур. Магар юраклари ёрилиб – жонлари чиқиб кетсагина (шак-шубҳа ҳам йўқ бўлур). Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир».



Эслатиб ўтамиз:

Тавба  сураси – 114 суранинг ичида «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм» (яъни  Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан) дея бошланмаган ягона сурадир.

Фақир Алба (2002 йил)

Абу Муслим таржимаси