Қабрни таҳқирлашда айбдор бўлганлар жазоланади. Толибон бундай ҳодисалар яна содир бўлмаслиги учун мақбара хавфсизлигини мустаҳкамлайди.
Жангарилар 6 сентябр куни афғон миллий қаҳрамонининг мақбарасини эгаллаб олганини маълум қилган. Видеода террорчи гуруҳ тарафдори бинога қандай бориб, унинг йўлида ҳеч қандай қаршиликка учрамагани кўрсатилган. Шундан сўнг Twitter да дафн жойининг вайрон қилингани сурати эълон қилинди.
Аҳмад Шоҳ Маъсуд — «Толибон» Кобулни қўлга киритганидан сўнг уларга қарши курашда етакчилкни ўз қўлига олган, Панжшердаги қаршилик миллий фронти етакчиси Аҳмад Маъсуднинг отасидир.