loader
Foto

Мусулмон минтақалар сайловда «Единая Россия» учун максимал натижаларни таъминлади

Максимал кўрсаткич Чеченистонда қайд этилди, марказий сайлов қўмитаси маълумотларига кўра, бу ерда 96% сайловчилар «Единая Россия» учун овоз берган, Татаристонда бу кўрсаткич – 80%, Кабардино-Балкарияда – қарийб 79%,  Ингушетияда – 74%, Қорчаой-Черкесияда – 76% атрофида, Шимолий Осетия ва Бошқирдистонда тегишлича 67% ва 68%ни ташкил қилди.

Айни пайтда сайловда овозларнинг 47,7%ини олган «Единая Россия» етакчилик қиляпти, иккинчи ўринни КПРФ (20,7%), учинчи ўринни эса ЛДПР (7,83%) эгаллаган. Кейинuи ўринда “Справедливая Россия” (7,5%) жойлашган. 5 фоизлик тўсиқдан шунингдек, «Новые люди» (5,78%) партияси ҳам ўта олди. МСҚ маълумотларига кўра, қолган партиялар 3%дан кам овоз тўплаган.