Ҳукумат март ойи бошида мамлакат бўйлаб пандемияни тўхтатиш бўйича чораларни енгиллаштирганидан кейин ҳолатлар сони кескин кўтарилди.
Касалланганлар умумий сони 3,3 млн.дан ортиқ. Энг сўнгги кунлик ўлим 176 та бўлиб, ўлимларнинг умумий сонини 31713 га етди.
Душанба куни президент Ражаб Тойиб Эрдўған чораларни қаттиқлаштириш, жумладан, мусулмонлар учун муқаддас бўлган, 13 апрелда бошланадиган Рамазон ойида дам олиш кунлари мамлакат миқёсида тўлиқ локдаун қайтарилишини эълон қилди.
Мамлакат 81 та провинциясининг аксарияти, жумладан, пойтахт Анқара билан маданий ва иқтисодий марказ Истанбул ҳам «қизил» ҳудудга ёки «жуда юқори риск» ҳудудига киради.
Рамазон ойи давомида жамоавий ифторлик ва саҳарликлар иккинчи йил рухсат берилмаяпти.
Дам олиш кунлари "риск юқори" жойларда комендант соати жорий қилинадиган бўлди. Ҳар кунга соат 21: 00 дан 5: 00 гача бўлган тунги комендант соати амалда қолди.
Бутун мамлакат бўйлаб ресторан ва кафелар 50 фоизга ишлаши мумкин ва Рамазон ойида тўлиқ ёпилади.
14 январдан Sinovac Хитой вакцинаси билан эмлаш бўйича умуммамлакат кампанияси бошланди. Шундан бери 15 миллион доза киритилди.