loader
Foto

Пост-ҳақиқат реал воқелик сифатида

«Пост-ҳақиқат – жамоатчилик фикрини шакллантиришда объектив далиллар жамоатчилик фикрини шакллантиришда ҳиссиётлар ва шахсий эътиқодларга мурожаат қилишдан кўра камроқ аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар». Сиёсий маданиятда пост-ҳақиқат деганда асосан мулоқот доирасининг ҳис-туйғулари ва шахсий эътиқодларига мурожаат қилиш орқали (сиёсий воқеликнинг тафсилотлари эътиборсиз қолса-да), бир хил далилларни такрорлаш ва маълум бир тушунчага зид бўлган объектив фактларни эътиборсиз қолдириш орқали шаклланган дискурс тушунилади. Пост-ҳақиқат стратегияси бугунги кунда жуда машҳур қиладиган нарса шундаки, ахборот манбаларининг парчаланиши ёлғон, ғийбат ва миш-мишлар фавқулодда тезликда тарқалган вазиятни яратади ва ҳатто мутахассис ҳам ҳақиқатни ёлғондан ажратиши қийин бўлади. Фойдаланувчилар тармоғи орқали интернетда мақсадли тарқалган ёлғонлар ҳақиқатни жуда тез алмаштириши мумкин. Шунинг учун, ёлғон ҳар доим сиёсий (ва нафақат) манфаатларини тарғиб қилиш учун ишлатилганига қарамай, айнан жамиятнинг ўзгарган коммуникатив муҳити (интернет, ижтимоий тармоқлар) пост-ҳақиқатни ташвиқот санъатида янги ҳодиса ва янги босқичга айлантиради. СС тарғибот вазири Геббелснинг нацизм ва большевизм фақат ҳар бир уйда радио бўлганидагина бўлиши мумкин, деган иқтибоси мавжуд. Шунга ўхшаб, пост-ҳақиқат деярли ҳар бир киши ўз вақтининг кўп қисмини унга сарфлайдиган смартфонга эга бўлганлиги сабабли юзага келди, деб айтиш мумкин.

Пост-ҳақиқатга мисол қилиб, Чеченистон ва Доғистон ўртасидаги Кизляр туманида рўй берган сўнгги чегара воқеаларини келтиришимиз мумкин, можаронинг сабаби чеченлар томонидан Чеченистон Республикаси билан чегара белгисининг бир неча метрга сурилгани бўлган эди. Кейинги воқеаларни офлайн режимда қолдириб, келажакда интернетда, яъни ижтимоий тармоқлардаги энг йирик маҳаллий ресурсларда воқеалар қандай ривожланганига эътибор қаратмоқчиман. У ерда чечен ҳукумати бутун Кизляр туманини қўлга киритмоқчи деган маънода «пост»лар пайдо бўла бошлади, авж олаётган низога доғистонлик машҳур спортчи (унинг исмини айтиб ўтирмаймиз) ҳам жалб қилиниб, у ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифасида биродарликни унутмасликка ва фитналарга учмасликка даъват қилди, бироқ келгусида кўплаб пабликлар спортчи чеченларни қўллаб-қувватлагани, у Қизлярни топшириш тарафдори экани ҳақида маълумот тарқата бошлади, бу эса янги хайп тўлқинига сабаб бўлди. Ушбу маълумотлар ишончли эмаслигини текшириб кўриш осон бўлсада, кўп сонли одамлар ахборотни текшириб ўтирмасдан, ҳаммасини ҳақиқат деб тан ола бошлади.

Далил-исботларни писанд қилмасдан, бу ресурслар одамларнинг туйғулари билан ўйнай бошлади, бу эса ҳис-туйғулар далиллардан устун келиши мумкинлигини кўрсатади.

Бошқа томондан, пост-ҳақиқат концепциясига фалсафий – бу бизнинг сиёсат ва бутун дунё ҳақидаги муҳокамаларимиз ҳақиқат ва ёлғон саволларга тааллуқли эмаслиги ҳақидаги ғояни ижтимоий ҳаётга киритадиган тушунча сифатида – ёндашиш мумкин, улар инсоннинг нима ҳақиқат ва нима ёлғонлигини ҳал қиладиган шароитларга камаяди. Бу вазиятда энг қизиқ нарса шундаки, сиз буни тан оласиз ва субъектнинг ҳақиқати ва ёлғонлиги аниқланган шартлар учун курашасиз ва объектив ҳақиқат ёки ёлғон тушунчаси тенглаштирилади.

Масалан, Платон тегишли таълим олган ва амалда умумбашарий бўлган билимларнинг абстракт шаклларини англаган муайян одамларгина нима ҳақиқат ва нима ёлғон эканлигини аниқлай олади, деб ҳисоблаган. У математика, физика, астрономия ва мусиқа муайян моддий шароитларга боғлиқ бўлмаган дунёни тушунишнинг универсал шакллари деб тахмин қилди.

Бошқа одамлар фақат ўз турмуш тарзи ва тажрибасига мос нарсаларни билиши керак, ва улар бу билимга ишонч ҳосил қилиши керак. Уларга аввалгидай тинч-тотув яшашга имкон берадиган нарсалар ҳақида гапириб бериш керак, холос. Платон буни барқарор жамият учун формула деб билди ва бу ҳам пост-ҳақиқат ғоясининг бир туридир.

Исломга нисбатан бундай тушунча номақбул деб қаралади, чунки Ислом, бир томондан, фақат истисно ҳолатларда ёлғон гапиришга имкон беради, иккинчи томондан, у мутлақ ҳақиқат ғоясини ўз ичига олади. Бироқ, шуни эсдан чикармаслик керакки, пост-ҳақиқат воқелиги бизга, мусулмонларга ҳам тааллуқли, Қиёмат куни кичик белгиларидан бири ёлғон, алдашнинг кенг тарқалиши ва одамлар ўртасида ишонч ғойиб бўлишидир, бас, шундай экан, пост-ҳақиқат нафақат бизнинг воқеликни тавсифлайди, балки охир замон яқинлашувини белгилаб берадиган ҳодиса ҳам ҳисобланади.

Абу Муслим таржимаси

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Ислом оламининг воқелиги ҳақида мулоҳазалар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР