loader
Foto

Ислом оламининг воқелиги ҳақида мулоҳазалар

1.    Ислом давлатларининг сон жиҳатдан кўплиги. Бугунги кунда мусулмон олами 57 та давлатдан иборатдир.

2.    Мусулмон давлатларнинг турли халқаро ташкилотларга тарқалиб кетгани ва ривожланган давлатларга тобелиги

3.    Бошқа дин вакиллари билан ўзаро низоларнинг кўплиги (жумладан, яҳудий ва насроний динлари билан).

4.    Мусулмонлар орасидаги ички низоларнинг кўплиги

5.    Мусулмон оламига эга чиқишга уринишларнинг кўплиги.

Сиёсий мулоҳазалар. Мустамлакачиларнинг уринишлари

1.    Ислом оламини бўлиб ташлаш ёки бўлиб олиш. Мустамлакачиликлар орасида бу иш Биринчи Жаҳон урушидан кейин бошланган. Мустамлакачилар қайси мусулмон давлатини босиб олган бўлса, уни ўз сиёсий-иқтисодий тузумига мослаштиришга уринганлар.

2.    Мустамлакачилар Ислом оламининг кўпгина ҳудудларини ажратиб олиб, уларни мусулмонлардан бошқаларга тақсимлаб беришган. Бунга Фаластин, Эритрея, Кипр ва Ливанни мисол қилиб келтириш мумкин.

3.    Мустамлакачилар Ислом олами ҳудудларини бўлиб ташлаб, улар орасига сохта чегаралар ўрнатибгина қолмай, уларнинг бирлашувига йўл қўймаслик учун ҳар бир минтақадаги халқлар билан уларнинг қўшнилари орасида низолар келтириб чиқарганлар.

4.    Мустамлакачилар мусулмон халқларни араб тилидан ва Ислом маданиятидан узоқлаштириш учун шиддатли кураш олиб боришган, Ислом тарихини бузиб кўрсатишган. Улар босиб олган юртларидаги мусулмон халқлар орасида ўзининг тили, тарихи ва урф-одатларини кенг тарқатишга жуда катта эътибор беришган.

5.    Мустамлакачилар мусулмонларни парчалаб ташлаш учун турли миллий партиялар ва тоифалар ишини кучайтирганлар.

6.    Мустамлакачилар мусулмонлар орасида миллатчилик ҳаракатларини кучайтиришга ҳаракат қилишган. Мисол учун, туркийзабон давлатларда турк миллатчилигини, араб мамлакатларида араб миллатчилигини тарқатишган. Натижада шу омиллар туфайли мусулмонлар орасида ўзаро урушлар ҳам чиққан.

7.    Барча мустамлакаларда динни жамиятдан ажратиб қўйишга чақириқ бўлган.

8.    Ҳижрий 1336 (милодий 1917) йилда Белрфур ваъдасига асосан Фаластиннинг яҳудийларга олиб берилиши ва катта давлатларнинг буни тан олиб, қўллаб-қувватлаши.

9.    Мустамлакачилар ўз манфаатларини кўзлаб, Ислом оламидаги ҳарбий тўнтаришларни қўллаб-қувватлаганлар.

Фикрий мулоҳазалар

-    Мустамлакачилар ўз ҳукмронлиги даврида мусулмоп лар ичида фикрий қолоқликни юзага келтиришга ҳаракат қилишган.

-    Ислом оламида соф Исломга қайтиш учун ислоҳий даъватлар бўлган.

-    Усмоний халифалик қулагач, мусулмонлар фикрий босимга учраганлар, улар орасида ҳуррият, илм ва ислоҳ номи билан турли хил оқимлар тарқаган.

-    Ғарбликлар арабларнинг Ислом оламида тутган ўрнини яхши тушуниб етганларидан кейин уларни фикрий даъватлар йўли билан бошқа мусулмонлардан ажратиб қўйишга ҳаракат қилишган. Бунинг учун ғарбга тақлид қилишга чақириш, Исломнинг ўтмишини ҳақорат қилиш, динсизлаш тарбиясига аҳамият бериш каби йўллардан фойдаланилган.

Ижтимоий воқелик ҳақидаги мулоҳазалар

Ижтимоий соҳада мусулмонларни ўз динидан узоқлаш тириб, турли хил янги номлар беришга ҳаракат қилинган Масалан, миллатчиликка, ирқчиликка, мазҳаббозликка қизиқтирилган ва шу йўл билан мусулмонларнинг маънавиятини заифлаштиришга уринилган.

Иқтисодий воқелик ҳақида мулоҳазалар

1.    Мустамлакачилар мусулмон мамлакатларнинг ер ости бойликлари ва бошқа турдаги саноат хомашёларини ўз манфаатлари учун ишлатдилар.

2.    Мустамлакачилар Ислом оламидаги ташқи савдога ва қисман ички савдога яккаҳоким бўлиб олдилар.

3.    Мустамлакачилар мусулмон мамлакатларининг миллий саноатига қарши кураш олиб бордилар.

4.    Мустамлакачилар мусулмон мамлакатларининг нефт, руда ва бошқа шу каби барча ер ости бойликларини ўзлаштириб олишди.

5.    Мустамлакачилар мусулмон халқларни феодал тузум шароитига ўтказиб, бу мамлакатларни фақат аграр саноатга асосланган хомашё базасига айлантиришди. Шу боис мусулмон ўлкалар қашшоқлашиб, турмуш тарзи пасайиб кетди.

6.    Мустамлакачилар мусулмон давлатларнинг пул бирликларини ўз пул бирлигига тиркаб қўйишди.

7.    Ислом олами ўз ташқи сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқа воситаларидан маҳрум қилинди.

Ислом оламининг заифлашиш сабаблари

-    Ислом ақийдасидан узоқлашиш;

-    Шариатга эътиборсизлик;

-    Амри маъруф ва наҳйи мункардан узоқлашиш;

-    Жидду жахдни тарк қилиш;

-    Ички ихтилофлар ва мол-дунёга ўчлик;

-    Роҳат-фароғатга, айшу ишратга берилиш;

-    Илм-фан соҳасида ижтиҳод қилмаслик;

-    Татбиқ ва тажрибаларга уринмаслик;

-    Ғарбга кўр-кўрона тақлид қилиш, улар ортидан эргашиш;

-    Ғарбнинг фикрий ғазотидан таъсирланиш, ана шу фикрий ғазот таъсири остида қолиш;

-    Турли бузғунчи оқимларга қўшилиш;

-    Турли фирқаларга, миллатларга, ҳизбларга тарқалиб кетиш;

-    Исломга қарши олиб борилган урушлар;

-    Ислом оламининг айни марказида, яъни Фаластинда юз бераётган воқеалар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, роҳимаҳуллоҳ

"Ислом тарихи" китобидан, 2-жилд

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Пост-ҳақиқат реал воқелик сифатида