loader
Foto

Туркия ва Россия очиқ ҳарбий тўқнашув остонасида

Туркия ва Россия Сурияда очиқ ҳарбий тўқнашув сари шиддат билан йўл олмоқда. Бу мамлакатлар ўртасидаги ғалати "дўстлик" ниҳоясига етаётган кўринади ва Туркия Президенти Ражаб Эрдўған Россия президенти Путиннинг яна бир душманига айланиши мумкин.

Бу фикрни халқ депутати, Украинанинг НАТО ПА даги доимий делегацияси раиси Егор Чернев билдирди.

Кеча Туркия назорати остида бўлган Суриянинг Идлиб вилоятида турк ҳарбийлари Россия вертолётини ўққа тутди. Бу Сурия раҳбари Башар Асад кучлари билан биргаликда Идлиб учун ҳал қилувчи жангга тайёргарлик кўраётган Россия авиацияси томонидан кўплаб провокациялар туфайли рўй берди.

Эрдўған учун Идлиб устидан назорат принципиал масаладир, у чекинолмайди. Бутун Сурия устидан назоратни қайта қўлга олмоқчи бўлган Асад ва Путин ҳам чекиниши мумкин эмас.

Вазият Россия учун жуда ёмон. Турк қўшинлари тўғридан-тўғри тўқнашувда русларни қақшатқич мағлуб этишга қодир эканлигидан ташқари, Эрдўған яқинда Саудия Арабистони ва БАА билан муносабатларни нормаллаштирди, бу эса унга Россия ва Эрон билан тўқнашувда ёрдам беради.

Путин қўлидан келган барча ишни қилмоқда - турк помидорларига қарши янги санкциялар жорий этмоқда. Лекин бу сафар, афтидан, бу чора Эрдўғанга кор қилмайдиган кўринади.

Рус таҳлилчилари ҳам, турк таҳлилчилари ҳам, араб таҳлилчилари ҳам бир овоздан тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашув муқаррарлигини ва Идлибдаги можаро ниҳоят Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатларга чек қўяди, деб таъкидлайдилар.

Украина учун бу бир нарсани англатади: Туркия ниҳоят очиқчасига бизнинг тарафимизни олиши ва Кремлга қарши курашда бизга кенг кўламли ҳарбий ва сиёсий ёрдам кўрсата бошлаши мумкин.