loader
Foto

Қизларнинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш - Афғонистонга ёрдам берилиш шартидир

Бу масала, унинг сўзларига кўра, де-факто ҳукумат билан музокараларда асосий ўринни эгаллади.

У Қизлар ва аёлларнинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш Афғонистонга халқаро ёрдам кўрсатиш шарти бўлишини тасдиқлади. "Биз бу ерда чекинишимиз мумкин эмас: тан олиш фақат сиз барча учун мажбурий қадриятлар ва ҳуқуқларнинг муайян мажмуини ҳимоя қиладиган «глобал оила»нинг бир қисми бўлган ҳолда амалга ошиши мумкин, - деди БМТ раҳбари ўринбосари. - Таълим, айниқса, қизлар ва аёллар таълими бу ерда марказий ҳисобланади".

Бош котиб ўринбосари халқаро ҳамжамиятни афғон аёллари тажрибасига таяниш ва сўнгги 20 йилда қизлар ва аёллар таълими соҳасида эришилган ютуқларни йўқотишга йўл қўймасликка чақирди.