loader
Foto

Эҳтиёт бўлинг — витаминлар

Витаминли қўшимчалар организмга овқат билан кирадиган витаминлар ва минераллар етарли бўлмаган ҳолларда, соғлиқ билан боғлиқ турли муаммоларни ҳал қилиш учун ишлатилади. B витаминлари чарчоқ, визуал бузилиш, асаб тизимининг бузилиши ва ҳатто депрессия каби бир қатор шароитларга ёрдам бериши исботланган. Лекин аслида бу витаминлар айниқса эркакларда, ўпка саратони хавфини олиб келиши мумкин, деб ҳисобланиши шок ҳолатига туширмоқда. Хўш, бу боғлиқлик ўзи нимада?

Буюк Британияда катта ёшдаги аҳолининг тахминан 48%и таблеткалардаги поливитаминлар таркибида бўлган В6 ва В12 витаминлар қўшимча қабул қилиши ҳақидаги хабарларни ҳисобга оладиган бўлсак, бу витаминларнинг ўпка саратони вужудга келиш рискининг ортиши билан боғлиқлиги борасида хавотирлар уйғониши мумкин.

Тадқиқотларнинг натижаларига кўра, эркакларда, айниқса, чекувчиларда агарда улар қўшимча равишда катта миқдорда В6 ва В12 витаминлар қабул қиладиган бўлса, ўпка саратони вужудга келиш риски анча юқори бўлади.

Бу витаминли қўшимчаларни қабул қилувчи эркакларда ўпка саратони вужудга келиш риски қарийб икки баравар юқори.

Тадқиқотлар чекувчиларда эса бу риск 3-4 баравар катта бўлиши мумкинлигини кўрсатди.

«Ўпка саратони вужудга келиш рискидан қочиш учун, айниқса, эркаклар катта миқдорда В6 ва В12 витаминлар қабул қилмаслик керак, бунда чекувчиларга бу витаминлар зиён етказиши мумкин», — деди тадқиқот муаллифи, Огайо штати университети илмий ходими ва доценти Теодор Браски (Theodore Brasky).

Тадқиқот давомида 77 минг киши орасида сўров ўтказилди ва улардан В гуруҳидаги витаминлар қанчалик тез-тез қабул қилиниши ҳақида сўралди.

Тадқиқотда шунингдек, қабул қилинган витаминларнинг дозаси ва олдинги 10 йил давомида одатий овқатланиш каби омиллар ҳисобга олинди.

Олти йил ўтиб, тадқиқотчилар ўпка саратони белгиларини аниқлаш учун ўрганиш иштирокчилари соғлиғи ҳолатини текшириб кўришди.

Саратон пайдо бўлиши рискига таъсир этувчи кўплаб кўрсаткичлар текширилгандан сўнг, тадқиқотчилар витамин B12 (алоҳида витамин сифатида қабул қилинади) қабул қилиш билан боғлиқ ўпка саратони риски 30 фоиз ортиши, витамин B6 қабул қилиш билан боғлиқ ўпка саратони риски 40 фоиз ортиши ҳақида хабар бердилар.

10 йил давомида бир ёки бир нечта витаминни катта дозаларда қабул қилган эркакларда ўпка саратони ривожланиш хавфи деярли икки баробар ошгани, чекадиган эркакларда эса янада ошгани кўзга ташланади.

«Бир суткада 55 микрограммдан ортиқ витамина В12 кабул қилган эркакларда ўпка саратони вужудга келиш риски бу гуруҳдаги витаминлар қабул қилмаган эркакларга қараганда 98% юқори бўлди», — қўшимча қилади Браски.

«Тадқиқотнинг бошланғич босқичида чекадиган бўлган ва катта миқдорда B гуруҳдаги витаминлар қабул қилган эркакларда ўпка саратони риски 3-4 баравар юқори бўлди», — деди у.

«Витамин B6 одатда 100 мг (миллиграмм) таблеткаларда сотилади. Витамин B12 эса кўпинча 500 мкг - 3000 мкг таблеткаларда сотилади.

Аксинча, кўп поливитаминлар АҚШ қабул қилиш учун 100% тавсия этган миқдордаги витаминларни ўз ичига олади - B6 учун кунига кўпи билан 2 миллиграмм ва B2 учун кунига кўпи билан 2.4 микрограм.

Аслида, одамлар тавсия этилган кундалик миқдордан 1200 марта юқори бўлган бундай модда уларга керакми, деб сўрашлари лозим."

Миллий саломатлик кутубхонаси (National Library of Health) вакилининг сўзларига кўра, B гуруҳ витаминларининг саратон рискидаги роли ҳақида илгари ҳам ёзилган.