loader
Foto

Россия Федерациясини ОИВ тўлқини қамраб олди. Асосий сабаб – бетартиб жинсий муносабатлар

Бироқ, Урал ва Сибирнинг айрим ҳудудларида ОИВ инфекцияси хавфи Европага нисбатан 20 ва 35 марта юқори бўлиб, "Новая Газета" нинг материалига кўра, Африка мамлакатлари билан таққослаш мумкин бўлган даражага тушиб қолган. Кемерово вилояти анти-рекордчи ҳисобланади. Ушбу минтақада мамлакатдаги ўртача кўрсаткичдан уч баробар кўп янги ҳолатлар аниқланган.

Тадқиқотда айтилишича, 90-йилларда кескин кўтарилгандан сўнг 2000-йиллар бошида касаллик пасайиши қайд этилганди.

Лекин 2005 йилдан бошлаб касалланиш яна ўса бошлади. Бунда иккинчи тўлқин тартибсиз жинсий алоқаларнинг оммавий тарқалиши билан боғлиқ.

«Иккинчи тўлқин ОИВ гиёҳвандлар гуруҳидан чиқиб, жинсий йўл билан тарқала бошлагани билан боғлиқ»,-дейди ОИВ билан касалланганларни даволашга ихтисослашган "H-Clinic" бош директори Андрей Злобин.

2017-йилда вирусни узатишнинг янги ҳолатлари сони рекорд даражадаги кўрсаткич - 107 минг кишига етди. 2019 йилда одамларнинг алоқасини кескин қисқартирган коронавирус пандемияси туфайли бу рақамлар 97 мингга тушди. Бироқ, ҳозирги пасайиш қанчалик барқарор бўлишини айтиш қийин.